Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”
04 дек 10:25
Новости
Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”
“Андижон вилояти ҳокими ҳурматли Шуҳрат Қўшоқбоевич ва клуб раҳбарларининг таклифини қабул қилдим. “Андижон”да ҳаммамиз биргаликда янги тарих яратишни мақсад қилдик. “Навбаҳор” ва “Пахтакор”даги фаолиятим катта тарих эди. Иккала клуб максимал даражада натижага эришди. Бугунги кунда мен барча потенциал ва реал имкониятларимни “Андижон”да кўрсатмоқчиман.
Андижон халқи, мухлислари, айниқса, таниқли бўлган фан-клуби Ўзбекистонда энг яхшиси. Улар севимли жамоасини ўзбек футболининг лидери бўлишини хоҳлашади ва бунга муносиб. Шу сабабли мен шу ердаман.
Кўп ишлашимизга тўғри келади, фақат майдонда эмас, балки майдон ташқарисида ҳам. Биз ғалабали анъанани йўлга қўйишимиз керак. Шунингдек, вилоят ҳокими клуб инфраструктурасини ҳам яхшилашимизни сўради. Ёшларни тарбиялаш ва селекция ишларини олиб борамиз. 24\7 режимида қатъий ишлашимиз лозим.
Бутун фаолиятим давомида ишлаган клубларимда энг яҳши натижаларга эришганман. Эндиликда барчамиз тўплаган тажрибам билан ҳамоханг равишда самарали иш олиб боришимиз даркор. Бунинг натижасида ҳаммамиз бирлашиб Андижонда катта муваффақиятларга эришишимиз мумкин.
Клуб Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилди. Албатта, ишларни селекциядан бошлаяпмиз. Биринчи навбатда ўйинчиларни танлаб олиш масаласида ҳаммасини кўриб чиқамиз. Қайси футболчилар жамоани кучайтириб, натижа кўрсата олади? Шуларни таҳлил қиламиз.
Олдимизда 24 декабрь куни Қатарда Осиё Чемпионлар лигаси доирасидаги муҳим ўйинимиз бор. Бу учрашувгача вақт бор. Йигитларга дам бердик. Тез орада бўлажак ўйин учун тайёргарликни бошлаймиз”.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии