Сампаоли: “Мессидан бундан ортиғини талаб қила олмаймиз”
06 окт 2017 23:51
Новости
Сампаоли: “Мессидан бундан ортиғини талаб қила олмаймиз”
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаолининг айтишича, терма жамоа етакчиси Лионель Месси Перу термасига қарши (0:0) кечган баҳсда жамоа учун борини бериб ҳаракат қилган.
“Мессидан бундан ортиғини талаб қила олмаймиз. У барча ҳужумларда иштирок этаяпти, шериклари учун яхши имкониятлар яратмоқда. Месси амалга оширган ишни уддалаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди”, дея Сампаолининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда А Bola нашри.
Комментарии