RU

Последние новости

01:03АПЛ. "Брентфорд" - "Арсенал" (онлайн ҳисоб)  0 01:00Испания Кубоги. "Атлетико" - "Барселона" (онлайн ҳисоб)  27 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  0 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  0 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  8 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  25 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  3 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  15 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Самир Бекрич: “Бунёдкор” менинг қадрдон ва севимли жамоам” Новости

Самир Бекрич: “Бунёдкор” менинг қадрдон ва севимли жамоам”

Ривалдо давридан сўнг Тошкентнинг “Бунёдкор” клубида бир қатор кучли легионерлар тўп тепишган Сато Минори, Олександр Пишур, Иван Милошевич, Самир Бекрич, Шакер Зуаги...

Ушбу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Бу футболчиларнинг айримлари клубда узоқ қолишмади. Жумладан, босниялик Самир Бекрич бир ярим йил муддат ўйнаган бўлсада, эсда қоларли лаҳзаларни тақдим этди. Яқинда у билан ижтимоий тармоқ орқали боғланиб суҳбатлашдик. У суҳбат жараёнида Элдор Шомуродов мавзусига алоҳида тўхталиб ўтди.

- Салом Самир, ишлар қандай кетяпти? Қайси жамоада тўп тепяпсиз?

- Салом. Ҳаммаси яхши. “Бунёдкор”дан кейин Босниянинг “Железничар”да бир мавсум тўп тепдим. Сўнг мамлакатда ўз ўрнига эга “Зриньский” сафига қўшилдим. Айни дамда “Слобода” Тузла клуби аъзосиман.

- Ички чемпионат баҳслари савияси ва даражаси бўйича қитъанинг кучли лигалари билан тенглаша оладими? Томошабинларнинг футболга қизиқиши ва стадионларга ташрифи ҳусусида...

- Миллий чемпионат савияси ёмонмас. Кўплаб кучли ва маҳоратли футболчилар тўп тепишади. Терма жамоамиз ҳам 2014-йил Бразилия мундиалида қатнашди. У ерда биласиз юлдуз футболчилар кўп нарсани ҳал қилишга қодир. Масалан сардор Эдин Жеко, Миралем Пьянич, дарвозабон Асмир Бегович. Томошабинларга келсак, ҳамма жойда бўлгани каби стадионлардаги трибуналарни тўлдириб ишқибозлик қилишади.


- Келинг суҳбатимизни “Бунёдкор” жамоасидаги хотираларингиз билан давом эттирсак...

- Албатта. “Бунёдкор” менинг қадрдон ва севимли жамоам. Ҳар бир учрашувни кузатиб боряпман. Шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоасига бефарқ эмасман. Кўплаб футболчилар, дўстлар орттирдим. Бундан жудаям хурсандман. Рустам Ашурматов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Сардор Рашидов, Достон Ҳамдамов каби иқтидорлар билан бир клубда бўлганимдан бахтлиман. Клубимдаги жамоадошларимга доим ўзбеклар ва у ердаги клублар ҳақида гапириб бераман. У ерда икки ажойиб йилни ўтказдим. Ҳамма-ҳаммаси учун уларга раҳмат айтаман. Ўйлайманки, насиб қилса яна тез орда учрашамиз. Умуман юртингиз ва Тошкент борасида гапларим кўп. Тўғриси барчангизни соғиниб қоламан.

- “Қалдирғочлар” сўнгги бор 2016 йил чемпионатимиз совриндорига айланганди. Лекин, шу вақтгача натижа қўлга киритилмади. Бироқ, клуб қошидаги академия муваффақиятли фаолият юритмоқда...

- Ҳа. Академияга гап бўлиши мумкин эмас. Эшитшим бўйича яқинда икки юлдузли номни олар экан. Кўп ёш футболчилар бор. Уларга вақт бериш керак, бир ёки икки йилдан сўнг натижа ҳам ижобий кўриниш олади ва мевасини беради. Юқорида келтирган номларим бунга яққол мисол. Кутиш лозим. Ишонч билан айта оламан жамоа кейинги йил бемалол чемпионлик учун курашади.

- Аслида “Машъал” тарбияланувчиси бўлган, катта футболчи сифатида эса пойтахтда танилган Элдор Шомуродовнинг “Ростов”да қайд этаётган кўрсаткичларидан хабардор бўлишингиз табиий...

- У нафақат клубида, терма жамоада ҳам кўплаб голлар киритяпти. Вадим Абрамов бош мураббий бўлганидан шодман. Шомуродовнинг Россиядаги ўйинларини кузатиб боряпман. Деярли ҳар бир ўйинда голларга муаллифлик қилмоқда. Мен ўйнаган пайт у ёш эди. Ҳозир эса юқори даражага чиқди. Унинг уша пайтдаги потенциалидан буни кутгандим. Аввалгидан кўра янада кучга тўлган.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика