Самба КПР дан Анжига қайтмоқда
02 июл 2013 15:53
Новости
Самба КПР дан Анжига қайтмоқда
Sky хабарига кўра КПР ҳимоячиси Кристофер Самба кутилмаганда Россия премьер лигаси вакили Анжи жамоасига 18 миллион АҚШ доллари эвазига қайтмоқда.
Ҳимоячи Рейнджерларнинг энг қиммат маош олувчи футболчиларидан бири, аммо энди клуб ўзининг январ ойида амалга оширган трансфер ҳаражатларини қайтариш мақсадида.
Бундан аввал клубни Жабриэл Сиссе ҳам тарк этганди. Бу билан жамоа бош мураббийи Харри Реднап таркибни Чемпионшипга мослаш мақсадида ушбу қиммат ўйинчиларни сотмоқда. Юқоридаги футболчиларга шунингдек Лоич Реми ҳам қўшилиши кутилмоқда.
Самбанинг Англиядаги маоши ҳафтасига 155 минг АҚШ доллари эди. У апрел ойида КПР нинг Фулхемга қарши учрашувида қўпол хатога йўл қўйганлиги оқибатида жамоаси мағлубиятга учраганди. Шундан сўнг кўпчилик муҳлислар томонидан танқидга олинганди.
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Комментарии