RU

Последние новости

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  1 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади Новости

Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Футзал бўйича ЖЧ қуръа ташлаш маросимида иштирок этадиган ОАВ вакиллари учун медиа тур ташкил қилинади.

26 май куни кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрида футзал бўйича навбатдаги ФИФА Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Ушбу маросимда бевосита қатнашиш истагида бўлган ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилди. Таъкидлаш лозим, мазкур тадбирни ёритиб борадиган ОАВ вакиллари учун медиа тур ташкил этилиши кўзда тутилган.

Дастлаб, 26 май куни ОАВ вакиллари Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида ташкил этилган автобусда йўлга чиқадилар. Самарқанд шаҳрида эса ОАВ вакиллари қуръа бўлиб ўтадиган Регистон майдони медиа марказига ташриф буюришлари мумкин. Медиа марказнинг очилиш вақти соат 18:00 этиб белгиланган. Шунингдек, медиа марказда соат 19:00 да "Media Workshop" ташкил этилади. Унда қуръа ташлаш маросимида ОАВ ва фотомухбирлар жойлашуви бўйича маълумотлар тақдим этилади.



Соат 20:00 дан бошлаб эса журналистлар микст-ҳудудда қуръа ташлаш жараёнига ташриф буюрадиган футбол юлдузларига савол бериш имкониятига эга бўладилар. Таъкидлаш лозим, ушбу маросимга собиқ футзал юлдузи, икки карра жаҳон чемпиони – испаниялик афсонавий футзалчи Кике, "Манчестер Юнайтед" клуби ҳамда Франция терма жамоасида тўп тепган машҳур футболчи Луи Саа, шунингдек, ўзбек футболи юлдузи, Осиёнинг 2 карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров ташриф буюриши кўзда тутилган.



Қуръа ташлаш маросимида иштирок этадиган ОАВ вакиллари юқорида келтирилган иштирокчиларнинг ҳаракатланиш харитасида кўрсатилган (сариқ чизиқ ОАВ вакиллари ҳаракатланадиган ҳудуд) йўналишларда фаолият юритишлари сўралади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика