Самарқандда мураббийларни касбий малакасини аниқлаш бўйича семинар ўтказилмоқда
21 мая 2018 10:40
Новости
Самарқандда мураббийларни касбий малакасини аниқлаш бўйича семинар ўтказилмоқда
Шу мақсадда ЎФА мутахассислари томонидан юртимизнинг турли вилоятларида ОФК ва ЎФАнинг мураббийлик лицензияларига эга мутахассисларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинарлар ташкил қилинмоқда.
Ана шундай семинарлардан бири Андижон вилоятида бўлиб ўтаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Самарқанддаги Олимпия захиралари коллежида ҳам мураббийларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинар ва амалий машғулотлар бўлиб ўтмоқда. 18 май куни бошланган семинарда жами 60 нафар мураббий иштирок этяпти. Семинарни ЎФА мутахассиси Жалимов Онгарбай ўтказмоқда.
Амалдий имтиҳонлар давомида мураббийларнинг машғулотлар олиб боришга қандай тайёргарлик кўрганликлари, майдонни машғулотга тайёрлаш, машғулот давомида болаларга кўрсатмалар бериб бориш усули, мураббийнинг машғулот давомида ўзини тутиши, футболчиларнинг машғулотдаги хатоларини кўрсатиб бориш ва ўша хатони тўғирлаш борасида амалга оширадиган хатти-ҳаракатлари синовдан ўтказиляпти.
Имтиҳонлар натижалари кўра мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш талабига жавоб бермайдиган мутахассислар тегишли мураббийлик сертификатлари ва лицензияларидан маҳрум қилинади.
Бундай семинарлар бутун республикамиз бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии