RU

Последние новости

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  8 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

Самарқанд дербисида "Динамо" ғолиб бўлди Новости

Самарқанд дербисида "Динамо" ғолиб бўлди

Янги мавсумга тайёргарлик ишларини Самарқандда ўтказаётган «Динамо» жамоаси дастлабки назорат учрашувини Самарқанднинг яна бир клуби «Шердор»га қарши ўтказди.

Чархин қўрғонидаги «Динамо» футбол мактабига тегишли майдонда ўтган назорат баҳсида «Динамо» жамоаси йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шу куни «Динамо» сафида мураббийлар бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди.

Ўйинни ҳужумкор бошлаган  «Динамо» 12-дақиқада ҳисобни очди. Илҳом Юнусов томонидан етказиб берилган чиройли «пас»ни Амиржон Сафаров кучли зарбаси билан голга айлантирди, 1:0.

25-дақиқада эса Жасур Азимов бошлаган ҳужумдан кейин Жасур Қурбонов жарима майдонида рақиб дарвозабони яккама-якка ҳолатга чиқиб бораётганида «Шердор» ҳимоячиси Саддам Бойматов томонидан тўхтатиб қолинди. Белгиланган 11 метрлик жарима тўпини Комил Шарофутдинов бехато амалга оширди, 2:0.

35-дақиқада эса бурчакдан етказиб берилган тўпни Жасур Қурбонов бош билан «Шердор» дарвозасига киритиб, ҳисобни 3:0 га етказди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар анча ҳужумкор ўйин намойиш этишди. 55-дақиқада Ҳакимхон Аъламхонов жарима майдонида «Шердор» ҳужумчиси Муҳаммад Ражабовга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун пенальти белгиланди. Зарбани жабрланувчининг ўзи берган бўлсада, «Динамо» посбони Рустам Тоштурдиев ажойиб «сейви» эвазига 11 метрлик зарбани қайтариб қолди.

Шунингдек, «Шердор» сафидаги Ислом Шарипов, Абдулло Набиевларда ҳам ҳисобни қисқартириш учун имкониятлар бўлганди, аммо ўйиндаги ҳисоб ўзгармади.

Қайд этиш жоиз, ўз олдига 2018 йилда Про-Лигада иштирок этишни мақсад қилган «Шердор» клуби ўтган ҳафтада Самарқандда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2:2 ҳисобини қайд этганди.

«Динамо»нинг Самарқанддаги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.


17 январь (чоршанба)

Самарқанд. «Динамо» ФМ стадиони.

«ДИНАМО» - «ШЕРДОР» - 3:0 (3:0)

Бош ҳакам: 
Шерзод Қамаров (Самарқанд)

Голлар: Амиржон Сафаров 12, Комил Шарофутдинов 25, Жасур Қурбонов 36.

«Динамо»: Рустам Тоштурдиев, Бунёд Исроилов, Ҳакимхон Аъламхонов, Миркомил Локаев, Темур Файзуллаев, Акмал Бозоров, Илҳом Юнусов, Жасур Азимов, Комил Шарофутдинов, Жасур Қурбонов, Амиржон Сафаров.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар: 
Шамсиддин Саъдуллаев, Жасур Ашуров, Шаҳзод Саидов, Асад Толипов, Меҳрож Худойбердиев, Орзумурод Аҳмедов, Дамир Темуров, Асомиддин Маматов, Рамиш Бобомирзаев.

«Шердор»: Шуҳрат Мухторов, Саддам Бойматов, Шербек Шукуров, Акбар Сиддиқов, Отабек Хамроқулов, Фарҳод Сафаров, Миржалол Локаев, Фарзин Мухторов, Нурбек Олмосов, Ислом Шарипов, Муҳаммад Ражабов.

Амалга оширилмаган пенальти: Муҳаммад Ражабов («Шердор»), 55.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика