RU

Последние новости

20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 19:28"Алавес" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 19:25Ўзбекистон — Ўмон 0:1 (Матнли трансляция)  106 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  26 18:23"Тоттенхэм" — "Борнмут" ва МЮ — "Бёрнли" ўйинлари учун таркиблар маълум  2 18:19"Ал Наср" — "Ал Батаэҳ". Ғаниев Лига кубоги учун ўйинда асосий таркибда  2 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  10 16:53EЧЛ умумий босқичи тақвими: ўйинлар 16 сентябрдан 28 январгача бўлиб ўтади. "Реал" "Атлетико" билан дербидан 2 кун ўтиб, 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади  10 15:2240 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирилди. Бруно, Феликс, Витинья, Далот ҳам рўйхатда  2 14:48Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади  3 14:41Расман: Нкунку "Челси"дан "Милан"га ўтди  2 14:12"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  0 13:31"Бавария" Жексонни 65 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 15 млн еврога ижарага олади. Мюнхенликлар "Челси" билан келишиб олди  3

Салимжон Зокиров: “Ўзгача “Локомотив-БФК”ни кўрдик” Новости

Салимжон Зокиров: “Ўзгача “Локомотив-БФК”ни кўрдик”

ПРО-Лига 17-туридан ўрин олган “Ёзёвон”- “Локомотив-БФК” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Салимжон Зокиров “Championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугунги учрашувда рақибларимиз бизданда кўпроқ вазиятларга эга бўлишди. Аввало шуни айтиш жоизки, бугун рақибларимиз жуда фаол ўйин намойиш этишди. Биз бу жамоа аввалгисидан бутунлай ижобий томонга ўзгарибди.

Рақибларимиз томонидан уюштирилган кўплаб ҳужумларни баъзи вазиятларда ҳимоячилармиз бартараф этган бўлса, баъзи вазиятларда дарвозабонимиз қутқарди. Бугун дарвозабонимиз Мухриддин Ахмедов жуда яхши ўйнади. Лекин ўтказиб юборилган голда дарвозабонимизнинг бир оз айби бор, оддий вазиятда гол ўтказиб юбордик. Бу гол рақиблармизга руҳий устунлик берди ва жамоамиз бугунги ўйинда анча қийинчиликка дуч келди.

Бугун таркибимизда йўқотишлар бор эди. Асосий таркибда тўп сурувчи футболчиларимиздан Шарифжон Мирзаев, Бунёдбек Абдуманноновлард жароҳат туфайли ушбу учрашувни ўтказиб юборишди. Шунингдек бугун Каримберди Мамадалиев, Зокирбек Нурматовлар ҳам майдонда жароҳат билан тўп суришга мажбур бўлдилар, сабаби захирамизда ушбу футболчиларни ўрнини боса оладиган футболчилар йўқ.

Кета-кет ҳар 4 кунда ўйин ўтказаётганимиз, ўтган турда Бухоро вилоятига қилган сафаримиз жамоамиз аъзоларини анча толиқтириб қўйганди. Бу холат биринчи бўлим давомида яққол кўзга ташланди. Иккичи бўлим охирида биз 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраётган эдик. Мана нега футбол 90 дақиқа ўйналади деган ибора бор? Жамоамиз футболчилари учрашув якунида ўз иродаларини намойиш этишди, майдонда чинакам характер кўрсатишди. Якунда биз ғалаба қозониб, навбатдаги 3 очкога эга бўлдик.

Айни дамда биз турнир жадвалида 27 очко тўплаб, учинчи ўринга кўтарилиб олдик. Биринчи даврани юқори ўринда тугатмоқчимиз. Кейинги турда сафарда “Хотира-79” жамоасига қарши майдонга тушамиз. Иккинчи ўринда бораётган “Шердор” жамоаси кейинги турда дам олади, биз агар сафарда “Хотира-79”ни мағлуб эта олсак, биринчи даврани иккинчи ўринда тугатишимиз мумкин.          
 
Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика