RU

Сака Украинага қарши ўйинда Англияга ёрдам бера олмайди Новости

Сака Украинага қарши ўйинда Англияга ёрдам бера олмайди

Уни "Манчестер Юнайтед" янги аъзоси алмаштириши мумкин.

Англия терма жамоаси қанот ярим ҳимоячиси Букайо Сака Украина билан ўйинда Англия термасига ёрдам бера олмайди. 19 ёшли "Арсенал" футболчиси машғулотлар чоғида жароҳат олди. 

Алоҳида айтиш лозим, Гарет Саутгейт ушбу мусобақада "Манчестер Юнайтед" янги ўйинчиси Жейдон Санчога деярли имконият бермади. Шунингдек, мураббий Маркус Рэшфорд, Жек Грилиш ва Фил Фоденни майдонга туширишни ўйлаб кўриши мумкин.

Сака Евро-2020'да икки ўйин ўтказди (Чехия ва Германияга қарши). 

Эслатиб ўтамиз, Украина – Англия беллашуви Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади ва сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика