RU

Последние новости

20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  4 19:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  15 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  2 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   8 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  33 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2

"СА" "Классико" олдидан. Хайрулла Холиқов: “Тўғриси, ўйинни интиқлик билан кутаётганим йўқ” Новости

"СА" "Классико" олдидан. Хайрулла Холиқов: “Тўғриси, ўйинни интиқлик билан кутаётганим йўқ”

"Эл Классико" олдидан "СА" ижодкорлари фикрларини тақдим этишда давом этамиз.
Улардан қуйидаги икки саволга жавоб бериш сўралган эди:

1. "Классико"дан нималарни кутяпсиз?
2. Бугунги ўйин қандай натижа билан ниҳоясига етади деб ўйлайсиз ва нима учун?

Хайрулла Холиқов

1.   Бугун тунда бўлиб ўтадиган “Реал” ва “Барселона” қарама-қаршилигини кўпчилик интизорлик билан кутаётгани бор гап. Лекин мени бундай деб бўлмайди. Чунки ўйин ўзимизнинг “Спорт” ТВ орқали намойиш этилмас экан. Уйда “кабель” йўқ, фақат ўзимизнинг каналларни кўрамиз. Тахминимча, баҳс жуда шиддатли ҳамда қизиқ кечади. Ўйинни ким кўрадиган бўлса, Месси ва Роналду иштирокидаги яна бир дуэлга гувоҳ бўлса ажаб эмас.

2.   Менимча, ўйин 3:2 ҳисобида “Реал” фойдасига ҳал бўлади. Бунинг сабаби, Карло Анчелотти кучли жамоаларга қарши қандай ўйнаш кераклигини пухта билади. “Барса” устози Херардо Мартино эса бу борада бироз нўноққа ўхшаяпти. Албатта, бу тахмин холос, лекин айни пайтда “Реал” ашаддий рақибига нисбатан кучлироқ кўринмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика