Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин
07 ноя 2025 18:58
Новости
Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин
"Реал"нинг тажрибали ҳимоячиси Антонио Рюдигер бу мавсумдан кейин клубини ўзгартириши ва Лондоннинг "Челси"сига қайтиш эҳтимоли бор.
"Marca"нинг хабар беришича, 32 ёшли германиялик гарчи "Реал"ни устувор деб билса-да, ҳали Мадрид клуби билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаган. Ҳимоячи учун вариантлардан бири унинг собиқ жамоаси "Челси" бўлиб турибди. Саудия Арабистони клублари ҳам Рюдигерга қизиқиш билдирмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, Антонио Рюдигер ҳозирда жароҳатидан тикланмоқда. У ушбу мавсум "қаймоқранглилар" сафида фақат битта Ла Лига ўйинида майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии