"Рухсор Кубоги": "Марғилон" жамоаси чемпион!
29 дек 2015 09:30
Новости
"Рухсор Кубоги": "Марғилон" жамоаси чемпион!
28 декабрь куни финал баҳси бўлиб ўтди ва унда "Марғилон" ҳамда "Ипакчи" жамоалари рақобат олиб боришди. Ўйин Акмал Собиров бошчилигидаги марғилонлик футболчиларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.
Учинчи ўрин учун кечган баҳсда "Байналминал" "Нефтчи-Карате"ни 7:3 ҳисобида енгди ва кучли учликка киришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг мусобақанинг ёпилиш маросими ўтказалди. Унда "Рухсор ТРК раҳбари Нуриддин Асқаров, "Нефтчи" ПФК раиси Салимжон Зокиков, жамоа техник директори Шерзод Раимжонов, КЁИҲ шаҳар кенгари раиси Азизбек Суярқуловлар ғолибларни тақдирлашди.
Эслатиб ўтамиз, бундан буёғига "Рухсор" ТРК шу каби турнирлар хар 2 ойда бир марта ўтказишни режа қилмоқда.
МУСОБАҚА ҚАЙДНОМАСИ:
2015-йил, 24-27 декабрь. Фарғона шаҳри. "Рухсор Кубоги" турнири. 16 та жамоа. 160 нафар иштирокчи.
Турнир ғолиби: "Марғилон" жамоаси.
Иккинчи ўрин: "Ипакчи"
Учинчи ўрин: "Байналминал"
Мусобақанинг энг яхши футболчи: Аъзамжон Қодиров. (Марғилон)
Мусобақанинг энг яхши дарвозабони: Иномжон Дадабоев (Марғилон)
"Рухсор" ТРК матбуот хизмати
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии