RU

Последние новости

10:01«Барселона»нинг 2025 йилдаги асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 09:35Элдор Шомуродов: "Асосийси уч очкога эга бўлдик, Эронга ҳам ғалаба учун борамиз"  4 09:26Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум  7 09:00Ўзбекистон -Туркманистон учрашувига қанча мухлис ташриф буюргани маълум  8 08:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб боради  2 08:15ЖЧ-2026 саралаш. Иордания - Тожикистон 3:0  1 08:00Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Канада 4:0  0 02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  1 01:41Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди  2 01:27Франция 1-лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 01:02Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди, Грилиш ва Магуайр йўқ  7 00:54ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Тожикистон Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди  4 00:30Неста "Монца" бош мураббийи этиб тайинланади  1 00:13Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади  3 00:05ЖЧ-2026 саралаш. Қирғиз Республикаси - Малайзия 1:1   0

Рустам Нартаджиев: "Локомотив" билан совринли ўринларни олмоқчиман, "Сурхон"дан чексиз миннатдорман" Новости

Рустам Нартаджиев: "Локомотив" билан совринли ўринларни олмоқчиман, "Сурхон"дан чексиз миннатдорман"

"Локомотив"га қайтган дарвозабон Рустам Нартаджиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локо"га қайтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- "Сурхон" билан шартномам якунига етганди. Шу сабабли "Локомотив" раҳбарияти мен билан боғланди ва жонажон жамоамга қайтишни таклиф қилишди. Бу таклифни бажонидил қабул қилдим.

- "Сурхон"дан қанчалик миннатдорсиз? Ўтган мавсум иккинчи даврада жамоанинг асосий қутқарувчиси ва таъбир жоиз бўлса жамоанинг Суперлигада қолишида асосий рол ўйнадингиз.

- "Сурхон" раҳбариятидан чексиз миннатдорман. У ердаги жамоадошлар билан ишлаш, машғулот қилиш менда ўзгача таассурот қолдирган. Ўтган мавсум "Сурхон" учун омадли ўтди дея оламан, Чунки клуб қўйган вазифа бажарилди деса ҳам бўлади. Ўз навбатида менга ишонч билдирган мураббийлар штабига ҳам раҳмат айтаман. Улар менга яхши тарафларимни кўрсатиш учун катта имконият беришди.

- Айни дамда Абдумавлон Абдужалилов ҳамда ёш посбонимиз Шоҳруҳ Исоқов асосий таркибдаги дарвозабонларимиз ҳисобланишади. Рақобат жамоада қанчалик муҳим диб ҳисоблайсиз?

- Абдумавлон Абдужалиловни яхши танийман. У яхши дарвозабон. У Суперлигада жуда кўп ўйинларда майдонга тушди ва жуда катта ўйин амалиётига, тажрибага эга. Аммо "Локомотив"га захирада ўтириш учун қайтмадим (демак, Абдумавлон Абдужалилов ҳам рақобатга тайёр туриши керак). Рақобат эса доимо бўлиши шарт, футболчи шу орқали ўсади. Доимо кучлилар билан рақобатда бўлиш орқалигина энг яхшиси бўлиш мумкин.

- Ушбу мавсумда ўз олдингизга қанақа мақсадлар қўйгансиз?

- "Локомотив" билан совринли ўринларни олмоқчиман. Олдимизда бутун бир мавсум кутиб турибди. Энг аввало чиройли ўйин кўрсатишимиз керак.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика