RU

Последние новости

22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  0 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  36 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   8 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  96 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0

Рустам Мирсодиқов: “Учрашув жанговор руҳда кечди” Новости

Рустам Мирсодиқов: “Учрашув жанговор руҳда кечди”

“Андижон” – “Металлург” (2:2) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рустам Мирсодиқов иштирок этди.
- Футболда бир очко қўлга киритилди ёки икки очко йўқотилди деб бўлмайди. Чунки "Андижон" жамоаси ҳам яхши. Ўз уйида жон жаҳди билан ўйнади. Бугун биз ёки “Андижон” ютиши ҳам мумкин эди. Вазиятлардан фойдаланганимизда балки уч очко билан қайтармидик. Учрашув жанговор руҳда кечди – дея гап бошлади Рустам Тўхтамуродович.

- Бугун йигитларни ўйинидан қониқдим ёки аксинча дейишим мумкин. Негаки иккита голни ўзимизнинг хатоимиз эвазига ўтказиб юбордик. Биринчи голда Мирабдуллаев аниқ ҳаракат қилганида вазият бошқача бўларди. Ёки иккинчи голда Маъмур Икромов тўпга тегмаганида гол бўлмасли мумкин эди.

- Маълум сабабларга кўра, таркибда бўлмаган Ковалёв билан Нурматов яна сафимизда ўйнашни бошлади. Улар ҳозир яхши спорт формасида. Лекин барибир йўқотишлар бор Суннатилла Мамадалиев, Шуҳрат Юлдашев, Зоҳид Абдуллаев жароҳат туфайли бизга ёрдам бера олмаяпти. Бу йигитлар бўлганида балки бугун бошқача ҳисоб қайд этилармиди.

- Тажрибали ҳимоячи Саидкомил Акбаров ўрнида Жавлон Мирабдуллаев ва Дониёр Одилов ўйнамоқда. Истайсизми йўқми ёшларга ҳам имкон бериш керак. Чунки вақти келиб Ҳошимов, Акбаров ва Каримқулов футболни тугатади. Шунинг учун ҳозирдан ёшларни пишитиб боряпмиз – дейди Мирсодиқов. 


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика