RU

Последние новости

23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  66 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  1 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:48"Рома", "Милан", "Ювентус" ва "Интер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  13 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  3 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0 22:18Суперлига. "Хоразм"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси "Машъал" билан баҳсда якунланди  9 21:52Бизда ҳам пляж футболи бўладими?  3 21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  13 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  85

Рустам Мирсодиқов: “Рамзий терма жамоага кирганимдан хурсандман” Новости

Рустам Мирсодиқов: “Рамзий терма жамоага кирганимдан хурсандман”

Олий лиганинг 25-тур якунларига кўра, сайтимиз ходимлари томонидан тузиб чиқилган турнинг рамзий терма жамоасига “Металлург” бош мураббийи Мирсодиқов бош мураббий этиб тайинланди.
Катта эҳтимол билан Рустам Тўхтамуродовичнинг ўзи бундан бехабар дея у кишининг ўзи билан боғландик.

- Рустам ака, матбуотни кузатиб борасизми? Газета ва интернет сайтларида чиқаётган хабар ва янгиликларга қизиқишингиз қандай?
- Тўғрисини айтсам, охирги йилларда матбуотни деярли кузатмай қўйганман. Одамни ёши ўтган сари қандайдир аввалгидек қизиқиш бўлмай қоларкан. Лекин шогирдларим ўзимизга алоқадор бўлган мақолалар чиқса, айтиб туришади.

- “СА” сайти олий лиганинг ҳар бир туридан сўнг рамзий терма жамоа тузиб чиқади. 25-тур якунларига кўра, бош мураббий сифатида сиз қайд этилдингиз.
- Очиғи, бундан ҳам хабарим йўқ. Лекин хурсандман. Мехнатимизни қадрлаганинглар учун миннатдорман. Йигитларга айтаман ва сайтингларга кириб беришади. Кейин буни ўзим ўқиб чиқаман.

- Сизнингча қайси ҳамкасбларингиз бунга лойиқ эди?
- “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” мураббийларини кўрсатган бўлардим. Айниқса “темирйўлчилар” икки бор ҳисобда ортда қолаётиб, ғалабани ўз томонларги оғдириб олишгани эътирофга лойиқ.

- Бошқарувингиздаги “Металлург” сафарда дуранг қайд этди. Навоийдаги ўйин ҳусусида нима дейсиз?
- Учрашув шиддатли ва муросасиз руҳ остида ўтди. Шу куни ҳар икки жамоага ҳам ғалаба керак эди. Уч очко билан қайтишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Бироқ айрим вазиятларда йигитларга совуққонлик етишмади. Лекин дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Муҳими ютқазмадик.

- “Қизилқум” собиқ жамоангиз ҳисобланади. Айтингчи сиз бошқарган жамоа билан ҳозиргисини қандай фарқи бор?
- Мен бу жамоада 2003 йили ишлагандим. Албатта фарқи бор. Таркиб борасида ўзгаришларни кўриш мумкин. Мен ишлаган пайтларда Вячеслав Пономарёв, Марсель Идиатуллин, Файзулла Аҳмедов, Одил Исабоев сингари тажрибали ўйинчилар бўлган. Шунингдек бугунги кунда “Металлург”да ўйнаётган Маъмур Икромов билан Саидкомил Акбаров ҳам шунда “Қизилқум” жамоасида тўп тепган. Ҳозир умуман бошқа таркиб. Клуб йўналиши ҳам ўзгарган.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика