RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Рустам Мирсодиқов: "Бугун ҳисоб 10:10 бўлиши ҳам мумкин эди" Новости

Рустам Мирсодиқов: "Бугун ҳисоб 10:10 бўлиши ҳам мумкин эди"

"Сўғдиёна" - "Металлург" (5:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бундай майдонда футбол ўйнаш мумкин эмас. Бугун менимча ўйин ҳеч кимга ёқмади. Ушбу ўйиндан роҳат олганим йўқ, тўғри ёшларимиз гол уришди, лекин қониқиш ҳисси йўқ", - деб гап бошлади Рустам Мирсодиқов.

- Жамоанинг мақсади қандай?
- Бизнинг доимий мақсадимиз битта - чиройли ўйин кўрсатиб ўз мухлисларимизни хурсанд қилиш. Олдимизга 5 ёки 6-ўринни олиш каби мақсадлар қўйилмайди.

- Бугун майдон ҳолати ёмон бўлса ҳам футболчиларингиз яхши ўйнашгадек туюлди.
- Таркибимизда бир нечта футболчилар жароҳат олишган: Ковалёв, Одилов, Абдуллаев, Мамадалиев ва Нурматов эса терма жамоада. Асосий таркибнинг 5та футболчиси йўқ. Шу боис ёшларни майдонга туширдим, улар борларини бериб ўйнашди.

- "Сўғдиёна" ўтган турда ҳам 5:4 ҳисобида ютганди. Кўпчилик турли гап сўзлар чиқарди, ваҳоланки бундай майдонда кўп голлар бўлиши табиий...
- Тўғри айтдингиз. Бундай майдонда ҳисоб 10:10 бўлиши ҳам мумкин эди. Баҳсни кўрмаганлар бошқача ҳаёлга боришлари мумкин. Бунақа майдонда ҳисоб 15:11 бўлиши ҳам мумкин...Бу футбол. Барча йўлланган зарба голга айланиши ҳам мумкин.

- Мутахассис сифатида "Сўғдиёна"нинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Кейинги турда Жиззах клуби Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўйнайди. Агар "Сўғдиёна" бугунги биринчи бўлимда кўрсатган ўйинини намойиш этса рақибга анча қийинчилик туғдиради. "Сўғдиёна"да яхши имконият бор.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика