RU

Последние новости

00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  4 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  2 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  14 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  66 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  3 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  1 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  70 20:00Ника Качарава: "Суперлигадаги футболчилар жисмоний жиҳатдан кучли экан"  2 19:49Ўзбекистон кубоги. 1-босқичдан кейин мураббийларнинг фикрлари  0

Рустам Мирсодиқов: "Барибир кучли жамоа ғалаба қозонди" Новости

Рустам Мирсодиқов: "Барибир кучли жамоа ғалаба қозонди"

Кеча бўлиб ўтган "Металлург" - "Бунёдкор" (2:3) учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Рустам Мирсодиқов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Худди шундай қийин ўйин бўлишини кутган эдим. Якунда барибир "Бунёдкор" кучли эканлигини ва кучли жамоа ғалаба қозонишини кўрдик. Шунга қарамай бугун биз ғалабага жуда яқин эдик ва ушлаб қола олмадик. Ҳеч бўлмаганда дурангга лойиқ ўйин кўрсатган эдик. Очиғи тушунмай қолдим. оддий хатоларга нега йўл қўймоқдамиз?" - дея ўйин ҳақида дастлабки фикрларини билдириб ўтди Рустам Мирсодиқов.

- "Металлург" нинг бугунги мағлубиятига жамоанинг "Бухоро" билан учрашувдаги мағлубияти ўз таъсирини кўрсатган кўринади. Жамоа бўш ўйин кўрсатди.
- Ундай деб ўйламаган бўлар эдим. Биз ҳар битта учрашувга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Умуман бу икки учрашув орасида фарқ катта. Меҳмонда кўпроқ ҳимояда ўйнадик. Уйда эса бугун кўриб турганларингиз олдинги чизиқда фаолроқ бўлдик. 

- Бугун Дониёр Одиловни жароҳат билан тез тиббий ёрдам майдонда олиб чиқиб кетди. Унинг ҳолати ҳақида дастлабки фикрлар айтилдими?
- Ҳозир оёғидан жароҳат олгани айтилди. Ҳали яна текширув бўлсин якуний фикрни айтаман. Ҳозир аҳволини билишим керак мен ҳам. Ўйлайманки жиддий бўлиб чиқмайди. 

- Кейинги учрашув "Олмалиқ" билан сафарда бўлади ва шу куни "Олмалиқ" стадиони очилиш учрашуви ҳам бўлар экан. Уйдаги учрашувда ғалаба қозонган эдик. Энди сафар учрашуви олдидан нималар дея оласиз?
- Ўйлайманки ушбу дерби жуда ҳам кескин ўтади. Ҳар доим бу икки жамоа бошқа жамоаларга қараганда катта аҳамиятга эга бўлган ўйинни кўрсатади. Йигитларни ушбу кетма-кет мағлубиятдан чиқаришимиз керак. Ўйлайманки имкониятимиздан тўлиқ фойдалансак ғалаба билан қайтамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика