RU

Последние новости

17:22"Манчестер Юнайтед" мухлислари буни кўрмагани яхши  3 16:49"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"  8 16:28"Андижон" ўртоқлик учрашувида Конференция лигаси иштирокчисига имкониятни бой берди  2 15:59Роналду: "Килианнинг ўрнида бўлганимда, Криштианудек ўйнаган бўлардим"   14 15:08"Локомотив" назорат учрашувида "Динамо"дан устун келди  0 14:40Санчо Рэшфорднинг "Астон Вилла"га ўтганига муносабат билдирди  5 14:28ПФЛга мурожаат. Про лигадаги сукунат қачон тугайди?  0 14:11"Сурхон" ПФКга янги Бош директор тайинланди  1 13:23"Фулхэм" "Рома" футболчисини ижарага олмоқчи  0 12:55"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида  8 12:37Жон Стоунз: "Арсенал"га қарши ўйин учун мухлислардан кечирим сўрайман"  4 12:13Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди  0 11:57Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг вазияти ҳақида гапирди   17 11:29"Насаф" Туркияга учиб кетди  7 10:52Рамос янги жамоасида қанча ойлик олиши маълум  3

Рустам Мирсодиқов 70 ёшда! Новости

Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!

Бугун таниқли футбол мутахассиси Рустам Мирсодиқов 70 ёшини қарши олмоқда.

 Дарҳақиқат, Рустам ака ўзбек футболининг энг машҳур мураббийларидан бири бўлиб, катта ҳурматга, эътиборга, обрўга эга. Ниҳоятда оддий ва камтарин инсон.


Рустам Мирсодиқов 1954 йилнинг 19 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. Катта футболдаги илк қадамларини собиқ Титов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ташлаган. У ерда устозлари Исоқ Тошмухамедов, Владимир Ятченко ва Яков Арановичлардан миллионлар ўйинининг ўзига хос сир асрорларини ўрганди. 1972 йилда ўша даврдаги мамлакатимизнинг энг номдор жамоаси “Пахтакор”га таклиф этилди. Сўнгра уч йил (1975 йил) мобайнида “пахтакорчилар” либосида майдонга тушган. Кейинлик у киши “Трактор” (Тошкент), “Ирригатор” ва “Бўстон” (Жиззах), “Динамо” (Самарқанд), “Соҳибкор” (Ҳалқобод, Тошкент вилояти) ҳамда “Спартак” (Андижон) жамоаларида футболчилик фаолиятини давом эттирди.

 1989 йили эса катта футбол билан хайрлашган Р.Мирсодиқов мураббийлик соҳасига ўтди. Жумладан, 1992 йилда “Пахтакор” жамоаси бош мураббийи Аҳрол Иноятовга ёрдам берган. 1995-1996 йилларда эса “Дўстлик” клубида клуб раҳбари ва бош мураббий лавозимларида ишлаган. 1996-1998 йилларда пойтахтлик армиячиларни бошқарган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 1997 йил Рустам Мирсодиқов учун ниҳоятда омадли келган. Айнан унинг раҳбарлигида МҲСК футболчилари мамлакат чемпионлигини расмийлаштирган. Шунингдек, ўша мавсум якунида Рустам Мирсодиқов Ўзбекистонда “йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилган.

 Қолаверса, Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган. Ёдингизда бўлса, 1997 йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси “мундиал” йўлида дастлабки дебютини бошлаган. ЖЧ-98 саралашининг дастлабки босқичида миллий термамизни майдонга бошлаб тушган мутахассис сифатида Рустам Тўхтамуродович ўзбек футболи тарихи саҳифаларига муҳрланган. Ўшанда Мирсодиқов шогирдлари сафарда Яман миллий термасини 0:1 ҳисобида доғда қолдиришган (тажрибали ярим ҳимоячи Нўъмон Ҳасанов 30-дақиқада ягона голни пенальтидан аниқ амалга оширган, 1997 йил 9 май). 1999 йили "Дўстлик" жамоасига қайта бош мураббий этиб тайинланди ва ўша мавсумдаёқ клубни чемпионлик шоҳсупасига олиб чиқди.

Шундан сўнг Тошкентнинг “Локомотив” ва “Қизилқум” клубларида ишлаган. 2008-2017 йилларда Бекободнинг “Металлург” жамоасига бошчилик қилди.
Гарчи, 70 ёшни қарши олган бўлса-да, Рустам ака ёшлар билан бир сафда елкама-елка самарали меҳнат қилиб келмоқда. Хусусан, ҳозирда юбиляримиз “Бунёдкор” футбол Академиясида маслаҳатчи вазифасини бажаряпти.


Фурсатдан фойдаланиб, ўз ишининг ҳақиқий устаси ва билимдони, ёшларнинг севимли устози Рустам Мирсодиқовни табаррук 70 ёши билан самимий муборакбод этамиз. Энг авалло, у кишига узоқ умр, мустаҳкам соғлик, тани сиҳатлик тилаб қоламиз.


ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, РУСТАМ АКА!

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика