RU

Последние новости

10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   0 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0 09:42Қоил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди  3 09:15Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири четлатилди  3 08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 08:264-тур мухлислар ташрифи. Энг кўпи Фарғонада, энг ками Самарқандда  5 02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  14 02:29Левандовски масаласи ёпилди  5 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  3 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  1 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  1 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  3 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  1 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1

Рустам Меҳмонов: "Гадоев камида 45 кун майдонга туша олмайди" Новости

Рустам Меҳмонов: "Гадоев камида 45 кун майдонга туша олмайди"

Кеча Ўзбекистон Кубогининг ярим финал жавоб учрашувида "Насаф"нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Шохруҳ Гадоев оёғидан жиддий жарохат олиб, майдонни шерикларидан эртароқ тарк этишга мажбур бўлди.
Шундан сўнг, миллий терма жамоамизга номзод бўлган Гадоевни катта эхтимол билан бир ой муддатга сафдан чиққани хусусида маълумотлар тарқалди.

Бунга аниқлик киритиш мақсадида "Насаф" клуби шифокори Рустам Меҳмонов билан боғландик.

- Рустам ака, кеча Шохруҳ Гадоев жароҳат олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Айтингчи унинг жароҳати қай даражада жиддий?
- Ҳа, афсуски кечаги ўйинда Шохруҳ оёғидан жиддий шикастланди. Жароҳат олган пайтидаёқ уни шаҳардаги клиник шифохонага олиб бордик, ва у ерда жароҳат олган ўнг оёғини рентген қилдирдик. Шундан сўнг маълум бўлдики, Гадоевнинг ўнг оёғидаги, болдирининг пастки кичик суяги синган. Шу боис уни гипс қилишга мажбур бўлдик.

- Даволаниш жараёни қанча муддатни ўз ичига қамраб олади?
- Энди футболчимиз камида 45 кун майдон ташқарисида бўлади. 25 сентябр куни бўлиб ўтадиган Кубок финалида ҳам Гадоевнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Энди бу масала жароҳатнинг қанчалик тез битишига боғлиқ бўлади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика