RU

Последние новости

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Рустам Ашурматов: "Катанецнинг йўқлиги муаммо эмас. Биз у бўлмаса ҳам, нима исташини яхши биламиз" Новости

Рустам Ашурматов: "Катанецнинг йўқлиги муаммо эмас. Биз у бўлмаса ҳам, нима исташини яхши биламиз"

Қозоннинг "Рубин" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотида интервью берди.

Рустам, ғалаба билан табриклаймиз. Гонконгдаги ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз
Табрик учун раҳмат. Ўйин яхши бўлди. Ҳар доимгидек яхши тайёргарлик кўргандик. Тўғри, биринчи бўлимда гол уришда озроқ муаммоларга дуч келдик, аммо имкониятларимиз етарли эди.

Шу сабабли, биринчи бўлимдан кейин ҳам ишонч бор эди. Якунда нафақат ўзимизнинг, балки мураббийлар ва мухлислар ишончини ҳам оқладик, деб ўйлайман. 

Миллий терма жамоа сафидаги дебют голингизни уришга муваффақ бўлдингиз. Ҳиссиётлар қандай бўлди?
Тўғрисини, айтсам терма жамоа сафидаги дебют голимлигини аниқ эслай олмасдим. Ўйиндан кейин билдим. Албатта, хурсанд бўламиз. Худо хоҳласа давомий бўлади, деб умид қиламан.

Гол ургандан кейин оқсоқланиб қолдингиз ва захирага олиндингиз. Ҳозир аҳволингиз қанақа?
Сакраб ерга ноқулай тушдим, шу сабабли оғриз ҳис қилиб, захирага олингандим. Ҳозир барчаси жойида, ташвишланишга ўрин йўқ.

Бош мураббий Словенияга учиб кетди. Бу жамоага салбий таъсир кўрсатмайдими?
Ҳозир кийиниш хонасида болалар билан бу ҳақида гаплашдик. Муаммо бўлади деб ўйламайман. Биз у нима хоҳлашини яхши биламиз ва иложи борича унинг кўрсатмаларидан чиқмасликка ҳаракат қиламиз.

"Бунёдкор" стадионида мухлислар далдаси қанчалик керак?
Бизга ҳар доим мухлислар далдаси доимо муҳим. Ўзбекистонда ўйнаган ўйинларимизда ғалаба қозонсак, бутун мамлакат хурсанд бўлади — биз учун энг муҳими шу.  

Гонконгдаги майдон ҳолати ҳақида
Тўғриси, майдон ҳолати ёмонроқлиги ҳақида билардик, лекин кичикроқлигини билмагандик. Борганда билиб олдик. Машғулотлар вақтида озроқ ноқулай бўлди, бироқ ўйин вақтида бунга эътибор бермасликка ҳаракат қилдик ҳамда ғалаба қозондик.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика