RU

Последние новости

10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  0 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  3 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  2 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  5 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  2 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  9

Рустам Ашурматов: "Бунёдкор"га келишдан олдин ҳужумчи бўлганман" Новости

Рустам Ашурматов: "Бунёдкор"га келишдан олдин ҳужумчи бўлганман"

Куни кеча Ўзбекистон ички чемпионатига ҳам старт берилди.

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби чемпионатимизнинг 1 – турида ўз уйида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилиб (2:0) ҳисобида ғалаба қозонди. “Қалдирғочлар” ушбу ғалабадан сўнг чемпионатдаги илк 3 очкони қўлга киритди. Биз ушбу учрашувдан сўнг “Бунёдкор” клуби футболчиси Рустам Ашурматовдан интервью олдик.

- ОЧЛнинг гуруҳ босқичи 1–турида Саудия Арабистонининг “Ал Наср” жамоаси билан дуранг ўйнадинглар. Ўша учрашувда сиз рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатдингиз. Ҳақам эса 11 метрли жарима зарбаси белгилаганди. Ўша вазият учун қандай изоҳ бера оласиз?

- Ушбу вазиятни хар ким ўзича баҳолайди. Кимдир пенальти йўқ дейди яна кимдир қўполлик бор дейди. Мен ўзим айтадиган бўлсам рақиб футболчисига нисбатан хавфли ўйин намойиш этдим. Лекин у ерда ҳужумчининг тажрибаси иш берди. Ўша вазиятда тўп учун ҳаракат қилгандим, аммо, рақиб футболчиси оёғини менинг оёғимга уриб йиқилди. Ҳужумчининг ўзи жарима майдончамиз ичида йиқилишни истади. Лекин, ҳакамни айбламаган бўлардим. У ерда пенальти берса ҳам, бермаса ҳам бўладиган вазият бўлганди.


- 2 – турда эса худди шу жамоага кичик ҳисобда мағлубиятга учрадинглар. Ушбу мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Мағлуб бўлишимизни ўзимиз ҳам кутмагандик. Ўйиндан олдин мухбирлар ҳам, мухлислар ҳам бизга катта ишонч билдиришганди. Биз фақат ғалаба учун майдонга чиққандик. Мураббийимизнинг таткик схемаси Шакир Зуаги билан боғлиқ эди. Афсуски, ўйин куни Зуаги касал бўлиб қолди ва мураббийимизнинг учрашувга тайёрлаган режалари ўзгариб кетди. Лекин биз хар тарафлама тайёрлангандик ўша кунги ўйинимиз умуман ўхшамади. Ҳамма ғалаба қозониш учун ҳаракат қилди лекин омад “Ал Наср” тарафида бўлди.

- Шанба куни олий лиганинг 1–турида Фарғонанинг “Нефтчи” клубига қарши қийин бўлган ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозондинглар. Ушбу ўйинда Шакер Зуаги, Акмал Шораҳмедов ва Забиҳилло Ўринбоев иштирок этишмади. Ушбу футболчиларнинг ўрни майдонда йўқлиги қанчалик билинди.

- Шакер Зуаги ва Забиҳилло Ўринбоев бироз бетоблиги туфайли қайдномага киритилмади. Акмал ака Шораҳмедовда кичик жароҳат бор эди, лекин, мураббийимиз уларни захирада қолдирди. Бу футболчиларнинг майдонда йўқлиги албатта билинади. Зуагининг ўрнига Жавлон Иброҳимов, Акмал Шораҳмедов ўрнига Дилшод Аҳмадалиев туширилди. Бу футболчилар уларнинг ўрнини унчалик билдиришмади.

- ОЧЛнинг кейинги учрашувларига қай даражада тайёргарлик кўряпсизлар?
- “Ал Наср”га қарши кечкан ўйиндаги мағлубиятни унутиб олдимизда турган олий лиганинг навбатдаги иккита ўйинига тайёргарлик кўряпмиз. Ички чемпионатимиз орқали ОЧЛнинг навбатдаги турига тайёргарлик кўрамиз.

- “Ал Наср”га қарши ўйиндаги мағлубиятдан хулоса чиқардингларми?

- Ҳар бир ўйинимиздан сўнг мураббийларимиз ўйинимиз ёзилган дискни қўйиб беришади. Ким қаерда хато қилган бўлса, ўша хатони такрорламасликка ўргатишади. Барча футболчилар ушбу мағлубиятдан ўзига яраша хулоса чиқарди деб ўйлайман. Насиб қилса кейинги ўйинларда мухлисларимизга ғалабаларимизни тақдим этамиз.



- Раҳбарият ички чемпионатда ва ОЧЛда қандай вазифа қўйган?
- Ички чемпионатда, албатта, чемпион бўлиш вазифаси қўйилган. ОЧЛда эса биринчи вазифамиз гуруҳдан чиқиш.

- Болалигингиз ва футболга кириб келишингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.
- Болалигим Қўқонда ўтган. Футболга бобом олиб борганлар. Қариндошларимиз ва оила аъзоларимизда кимда ўғил фарзанд бўлса барчаси футбол билан шуғулланган. Чунки, бобом футболни жуда яхши кўрардилар. Қўқондаги “Кимёгар” жамоасига борганман. Шундан сўнг Қўқон шаҳрида “Қурувчи” жамоаси ташкил топди. "Қурувчи" жамоасига бордим ва ушбу жамоа кичик турнир ўтказди. Яхши ўйин намойиш этган футболчиларни саралай бошлашди. Улар орасида мен ҳам бор эдим. 2009 йили “Бунёдкор” клубига жалб этишди ва ўшандан буён шу ердаман.

- Тоғангиз Бахтиёр Ашурматовга ҳавас қилиб ҳимоячи бўлишни хоҳлаганмисиз?
- Очиғини айтсам “Бунёдкор”га келишимдан олдин ҳужумчи бўлганман. Ўйинларда гол уриб, ўзимни кўрсатганимдан сўнг “Бунёдкор”га таклиф қилишган. “Қалдирғочлар” академиясида ҳам 2 йилча ҳужум чизиғида ҳаркат қилдим. Нима сабаб бўлди билмайман ҳимоя чизиғида ўйнашни ўзим мураббийимиздан илтимос қилганман. Балки тоғамга ўхшагим келгандир.

- Футболчи бўлишингизга тоғангиз қанчалик ёрдам берди?
- Қўқонда футбол ўйнаб юрган кезларимда тоғам менга футбол ўйнашим учун бутса ва кийимлар олиб келиб берардилар. Ўша буюмлар биз учун жуда ҳам қадрли бўларди худди биздан бошқа бахтли инсон йўқдек. Ҳозир ҳам тоғам мендан маслаҳатларини аямайдилар бунинг учун уларга катта раҳмат айтаман.



- Ўзингизни футболдан бошқа соҳада тасаввур қилиб кўрганмисиз?
- Бу саволингизни мухбирлар менга жуда кўп беришган. Менимча ушбу саволни барча футболчиларга беришса керак. Бошқа касбни ўйламасдан фақат футбол ҳақида ўйлаб нотўғри қилган эканман. Чунки, футбол шунақанги спорт турики ҳамма нарса бўлиши мумкин. Тўғрисини айтсам футболдан бошқа нарса хаёлимга келмаган экан.

- Балки футболни якунлаганингиздан сўнг, тоғангизга ўхшаб мураббийлик соҳасини бошларсиз?
- Буни олдиндан режалаштириб қўйганман футболни якунлаганимдан сўнг, албатта мураббий бўламан.

- “Футболчи бўлиш қийин лекин унинг нони ширин”, дейишади...
- Бу жудаям тўғри айтилган гап деб ўйлайман. Айрим одамлар мазза қилиб футбол ўйнайсизларда кейин катта пул оласизлар деб ўйлашади. Лекин бу жуда ҳам нотўғри фикр. Чунки, маҳаллада ошна – оғайнилар билан бирга футбол ўйнаш билан профессионал тўп тепиш бир бирига таққослаб бўлмайдиган нарса. Ташқаридан туриб футболчиларнинг ўйинига баҳо берадиган одамларга майдонга тушиб икки дақиқа югуриб кўришларини маслаҳат берган бўлар эдим.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика