RU

Последние новости

17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  2 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  4 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12

Рустам Акрамов: «Динамо» «Пахтакор»га жиддий қаршилик кўрсатса керак» Новости

Рустам Акрамов: «Динамо» «Пахтакор»га жиддий қаршилик кўрсатса керак»

Мамлакатимизнинг энг тажрибали мураббийларидан бири, футбол профессори Рустам Акрамов «Эрудит Спорт» газетасида 6-тур олди ўйинлар шарҳини шарҳлаб ўтаркан, шанба куни Самарқандда бўлиб ўтадиган «Динамо» - «Пахтакор» учрашувига тўхталаб ўтди.
Таниқли мутахассиснинг айтишича, минглаб мухлислар қаршисида ўтадиган - кучли бешликдан ўрин олиб турган «Динамо» ва пешқадам «Пахтакор» ўртасидаги учрашув анча шиддатли ва қизиқарли ўтади.

«Самарқанддаги ўйин шиддатли ва анча қизиқарли ўтса керак. Чунки «Динамо» ҳам, «Пахтакор» ҳам ҳозирда мухлислар ишончини қозонмоқда. Ўйин минглаб самарқандлик мухлислар қаршисида ўтсада, фикримча, ушбу жуфтликда «Пахтакор»нинг имконияти юқорироқ. «Динамо» жамоасини ҳурмат қиламан. Самарқандда яхши мураббий ишлаяпти. Аммо «Динамо» билан «Пахтакор»ни солиштирганда, тошкентликлар рақибига нисбатан кучлироқ, менимча. Боз устига, улар мавсумни жуда яхши бошлашди ва кетма-кет ғалабалар туфайли юқори даражада руҳланишган. Шу билан бирга ўз ўйинларини борган сари такомиллаштириб боришяпти. Шу нуқтаи назардан қараганда, мезбонлар жиддий қаршилик кўрсатишсада, «Динамо» учун пешқадам «Пахтакор»ни тўхтатиб қолиш қийин бўлади. Қолаверса, шу куни «Динамо»нинг ижарадаги футболчилари тўп суриши савол остида турибди. Бироқ бу Самарқанд жамоаси майдонга шунчаки тушади дегани эмас. Улар бор куч ва имкониятларини ишга солсалар керак» - дейди Рустам Акрамов газетанинг тур превьюсида.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика