RU

Последние новости

22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  2 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  5 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  25 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  2 20:04"Ювентус" — "Видад". Таркиблар маълум  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  3 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  3 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  2 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Рустам Абдуллаев: "Бунёдкор - Пахтакор ўйини қизиқ ўтади" Новости

Рустам Абдуллаев: "Бунёдкор - Пахтакор ўйини қизиқ ўтади"

Эртага олий лиганинг 15-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиши кутилаётган баҳслар бор.
Хусусан, пойтахт дербиси мақомини олган "Бунёдкор" - "Пахтакор", азалий рақиблар "Навбаҳор" - "Нефтчи", лига дебютанлари "Гулистон" - "Сўғдиёна" қарама-қаршилиги ва шунингдек "Олмалиқ" - "Локомотив" ўйини кўпчилик мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда десак муболаға бўлмайди. Шу боис 15-тур олдидан айрим мутахассисларнинг фикрларини билишга қизиқдик. Дастлаб, таниқли мураббий Рустам Абдуллаевни йўқладик. Ўз вақтида "Қўқон-1912", "Навбаҳор" жамоаларида бош мураббийлик қилган мутахассиснинг охирги жамоаси Тошкентнинг "Локомотив" клуби бўлиб турибди. Бир неча йиллар мобайнида "темирйўлчилар" жамоасида турли лавозимларда ишлаган Абдуллаев бугунги кунда ҳеч бир жамоада кўриниш бермаяпти.

- Рустам ака, аввало Рамазон ҳайит байрами билан сайтимиз ходимлари номидан сизни муборакбод этамиз.
- Аввало, сизларга раҳмат эътибор учун. Мен ҳам ўз навбатида championat.asia сайти ижодкорларини, қолаверса бутун Ўзбекистон аҳлини улуғ айём билан чин қалбимдан табриклайман.

- Олий лиганинг иккинчи давра ўйинлари ҳам старт олди. Чемпионат ўйинларини кузатиб боряпсизми?
- Гарчи бугунги кунда уйда дам олаётган бўлсамда, очиғи олий лиганинг барча ўйинларини кузатиб боришни имкони бўлмаяпти. Лекин чемпионатимизда қайд этилаётган натижалар ва ўзшгаришларга имкон қадар қизиқиб турибман.

- Шанба куни 15-тур доирасидан ўрин олган бир қатор қизиқарли ўйинлар борлигидан хабарингиз борми? Жумаладан, "Бунёдкор" - "Пахтакор" баҳси олдидан фикрларингизни билмоқчи эдик.
- Бу ўйинга ҳақиқатдан ҳам қизиқиш юқори. Жамоалар фақат очко олиш учун тушиши аниқ. Шу боис баҳс томошабоп руҳда ўтишини таҳмин қилиш мумкин. "Пахтакор" бу йил анчагина ёшарган таркиб билан ўйнамоқда. Лекин шунга қарамай, "шерлар" бу ўйинда ғалаба қозонишлари ҳам мумкин. "Бунёдкор"га келадиган бўлсак, жуда барқарор ва тажрибали жамоа. Бундан ташқари "қалдирғочлар"нинг бу ўйиндаги яна бир устун жиҳати, улар ўз майдонида ўйнайди. Кўрамиз, пойтахт дербисида қандай натижа қайд этилар экан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика