RU

Последние новости

09:44Тен Хаг навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:18Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди  2 08:51Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  2 08:26«Бавария» мураббийини олиб қолмоқчи, бироқ энди Тухель шарт қўйди  3 08:00Федотов «Зенит» билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасида ЦСКА футболчиларига мурожаат қилди  2 07:32Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  1 06:05Италия кубоги финал. "Аталанта" - "Ювентус" 0:1  0 06:00ЛаЛига. "Хетафе" - "Атлетико Мадрид" 0:3  1 05:55Лига 1. "Ницца" - ПСЖ 1:2   0 05:50Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА 0:0 (пенальтилар 5:4)   0 05:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" 3:2   0 05:40АПЛ. "Брайтон" - "Челси" 1:2   0 02:14"Ювентус" "Аталанта"ни мағлубиятга учратиб, Италия кубогини қўлга киритди!  5 02:00АПЛ. МЮ "Ньюкасл"ни, "Челси" эса "Брайтон"ни мағлубиятга учратди (+турнир жадвали)  15 01:09Россия кубоги, ярим финал. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди  2

Руслан Аҳмедов: "Раҳбарият томонидан вазифа қўйилмаган. Жўжаларни кузда санаймиз" Новости

Руслан Аҳмедов: "Раҳбарият томонидан вазифа қўйилмаган. Жўжаларни кузда санаймиз"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Хоразм" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар бунга ҳақли эди. Тезкор гол ўтказиб юборганимиз жамоага таъсир қилди. Узоқ масофадан йўлланган зарба дарвозабонимизни айбдор қила олмайман. Сирпанчи майдонда у тўп йўналишини аниқ баҳолай олмади. Ўйинни кучайтиришга ҳаракат қиламиз деганимизда иккинчи голни ҳам қабул қилиб олдик. Менимча, учинчи голда тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаганди, бироқ ҳакамларнинг қарори бошқача бўлди. Такрорий вазиятни кўриб чиқдик. Икки ҳимоячимиз чизиқ устида турганди. Дарвозабонимиз тўпни қўлидан чиқариб юборган тақдирда ҳам ўйинчиларимизга тегарди. Бу ҳолатда қандай қилиб гол бўлиши мумкин? Иккинчи таймда ўйинни жонлантирдик, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Ҳаёт давом этади. 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиш, албатта, ачинарли. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- "Хоразм" аввалги ўйинларга нисбатан суст ҳаракат қилди, бунга сабаб нима?

- "Қўқон-1912", "Бухоро" каби жамоалар Суперлигага даъвогар саналади. Биз ҳозирча турнир жадвалининг юқори поғоналарида юргандирмиз, бироқ аввал айтганимдек, ҳар бир ўйинга алоҳида тайёрланиш керак. Ўйинни таҳлил қиламиз. Мағлубият кутилмаган зарба бўлди. 

- "Хоразм" мавсум аввалида таркибни шакллантириб, бир қатор кучли футболчиларни далб қилди. Жамоага Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганми?

- Раҳбарият томонидан бизга вазифа қўйилмаган. Лекин юқори ўринларни эгаллаш учун ҳаракат қиламиз. Жўжаларни кузда санаймиз.

Рейтинг:    

Комментарии

   
03 апр 09:22:43
CHest
Ассалому алайкум худди бирор марта жамоаси учун пул берип куйгандек гапириш нотургри лекин.
   
02 апр 21:14:52
Mr credo
Вазифа куйилмаган булса нимага футболчиларга ойлик беришади
   
02 апр 20:59:20
Buran Urazmatov
Похуй қатнашаверинг вазифа бўлмаса. Таёр пулни йўқотиш хам бир санат.
   
02 апр 20:54:38
Manchester N_1
Davay Xorazm guch!
   
02 апр 20:51:14
Gol_Plus
Пеп Гвардиола: Жужани кузда санаймиз муш ))))
-1   
02 апр 21:17:47
Озод Ачилов
ПРО-Лиганинг 8 жамоасидан 7 таси яхши формада экан, жамоалар ўртасида фарқ катта эмас...
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика