RU

Последние новости

15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  1 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  34 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  2 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  9 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  7 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   2 10:35Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоанинг бу йиғини барчада имконият борлигини кўрсатиб берди"  0 10:07Флик "Барселона"да ёшлардан фойдаланишни қисқартиришга қарор қилди  0 09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  3 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   3 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  7 08:06Рубин Хебай "Сўғдиёна" билан хайрлашди  1

Руслан Аҳмедов: "Дуранг - адолатли натижа" Новости

Руслан Аҳмедов: "Дуранг - адолатли натижа"

Про-лиганинг 19-тури доирасида "Қўқон-1912" билан дурангдан кейин "Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин оғир бўлиши кутилганди. Айни дамда бизда ҳолат оғир эди. Жароҳатлар, дисквалификация сабабли ҳатто захирадаги футболчилар ҳам камчиликни ташкил қилди. Ёшлар бор, бироқ ёрдам берадиган даражада эмас. "Қўқон-1912"ни яхшилаб ўрганиб чиқиб, тайёрландик. Умуман олганда барча учрашувларга шундай тайёрланамиз. Бугунги рақибни яхши тахлил қилганимиз сабаби - айни дамда "Қўқон-1912" Суперлигага чиқишга даъвогарлик қилмоқда, "Локомотив" ва "Динамо"га улар жиддий қаршилик кўрсатишяпти, ёзда таркибини ҳам кучайтириб олди. Бугунги дурангни эса олтинга тенг деса бўлади. Ҳозир кучли бешликка ҳаракат қиляпмиз. Мухлисларни хурсанд қилиш учун йигитлардан шуни талаб қилгандим. Доимо ғалаба учун тайёргарлик кўрамиз. Бироқ бу футбол. Ютиш ҳам ютқазиш ҳам мумкин. Бугунги дурангни адолатли натижа деб ўйлайман. 

- Ҳимоядаги ўйин анчагина яхши бўлди. Аммо ҳужумда қандай муаммолар бор?

- Таркибдаги ёшлардаги тажриба. Ниёзметов ушбу мавсум давомида захира футболчиси эди. Мана бугун унда имконият бўлганди. Шунда ҳам у ўз даражасида ўйнади. Келаси ўйинлардан у ўзини кўрсатишни бошласа керак. Чунки уни 3 ҳужумчилик тактика билан биринчи марта ўйнатишим. Шу сабабли унда тушунмовчиликлар бўлган. Ҳимояда йигитлар олдиларига қўйилган вазифани бажаришди, яъни, гол ўтказиб юборишмади. Ҳужумда эса қарши ҳужумлар асосида ўйнашни режа қилгандик. "Қўқон-1912" стандартлардан кейин катта муаммолар яратди. 

- Невил Тенгегнинг захирада қолдирилишига сабаб?

- Жароҳати бор. "Динамо"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида унчалик жиддий бўлмаган жароҳат олди. Ўтган ҳафта давомида даволанди. Навбатдаги ўйинларда уни кўриб қолишимиз мумкин.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика