RU

Последние новости

15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  1 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  13 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  2 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  6 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  21 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  20

Руслан Аҳмедов: "Биз рақибнинг ҳимоявий услуб қўллашига тайёр эмасдик" Новости

Руслан Аҳмедов: "Биз рақибнинг ҳимоявий услуб қўллашига тайёр эмасдик"

Про-лиганинг 23-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Бухоро" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз рақиб бир киши кам бўлиб қолганда ташкил этган ҳужумларимизда тажриба ва совуққонлик етишмади. Кўпинча ҳимоявий услубда ўйнаганимиз учун ҳужумкор ўйин ташкил этишимиз лозим эди. Аммо, бугунги ўйинга тайёргарлигимиз ҳимоявий услубга қаратилган эди. Биринчи бўлимда гол ўтказмасак, ғалаба ёки камида дуранг натижага эришишимиз мумкинлигини йигитларга айтгандим. Футболда шунақа, демак мезбонлар бугун ғалабага лойиқ эди.

- Пенальти ҳақидаги фикрингиз?

- Такрорий вазиятни кўрдим, бу шубҳасиз пенальти. Эътироз йўқ, тўп қўлга тегди.

- Қизил карточкага муносабатингиз?

- Қизил ҳам бор эди. Футболчи орқадан оёғини тиқиб қўполлик ишлатди.

- "Хоразм" учинчи ўрин учун курашдан чиқиб бўлдими?

- Билмадим, йил бошида бизда бунақа режа йўқ эди. Охиригача курашамиз. Юқори бешликда рақиблар сафида биздан кўра тажрибалироқ футболчилар кўп. Албатта 3-ўрин курашни давом эттирамиз.

- Марчианога бугун фаоллик етишмадими?

- Унга бугун имконият яхши яратиб берилмади. "Бухоро" яхши ҳимояланди. Биз ўйин давомида босқичма-босқич ҳужумни кучайтириб боришимиз керак эди. Қизил карточка ва биз ҳужумкор ўйнашимизни кутмагандик. Юқори бешликда кураш авжига чиқди. Ҳар бир жамоани ўз услуби бор. Футболчиларни ушлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

- Янги стадион холати қандай?

- Яхши, лекин жуда юқори эмас. "Бухоро", "Машъал" ва бошқа жамоаларни майдони бизникидан яхшироқ.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика