Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"
01 мая 13:34
Новости
Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"
Мутахассислар Чемпионлар Лигаси ярим финалида ПСЖнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
29 апрель куни Лондондаги "Эмирейтс" стадионида Чемпионлар Лигасининг биринчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Франция клуби "Арсенал" устидан минимал 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ягона гол 4-дақиқада Усмон Дембеле томонидан урилди.
Машҳур собиқ футболчи, эксперт Уэйн Руни ўйинни қуйидагича изоҳлади:
"Умид қиламанки, "Арсенал" бу турнирда ғалаба қозонади, аммо улар жавоб ўйинига ишонч билан боришлари керак.
Сиз сабр-тоқатли бўлишингиз, ўйинни секинлаштиришингиз, керакли дақиқаларда тўпни назорат қилишингиз ва якунда имкон қадар аниқ ҳаракат қилишингиз керак", – деди Руни.
Похожие новости
championat.asia
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!
Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди
Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди
Комментарии