Руни: “МЮ Роналдуни қўйиб юбориши керак, ҳозир жамоа титул учун курашолмайди”
07 авг 2022 09:25
Новости
Руни: “МЮ Роналдуни қўйиб юбориши керак, ҳозир жамоа титул учун курашолмайди”
“Ди Си Юнайтед” устози Уэйн Руни собиқ жамоаси “Манчестер Юнайтед” ҳақида фикр билдирди.
“Менимча, “Манчестер Юнайтед” Роналду қўйиб юбориши лозим. Гап у тен Хаг жамоасида ўйнай олмаслигида эмас, у исталган жойда ҳаракат қилолади ва доимо гол уради. Аммо ҳозир назаримда МЮ чемпионлик учун курашишга тайёр эмас, шу туфайли 3-4 йил мобайнида буни уддасидан чиқадиган жамоа тузишни мақсад қилиш керак. Бунга эса режа зарур.
Агар Роналду ҳақиқатан кетишни хоҳласа, МЮ унга рухсат бериш ва кейинги 3-4 мавсум давомида жамоада ўйнайдиган ҳамда муваффақиятига ҳисса қўшадиган “тўққизлик” билан шартнома имзолаши зарур. Тен Хагга бироз вақт бериш керак”, дейди Руни.
Похожие новости
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Комментарии