RU

Последние новости

12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  0 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  0 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  6 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  0 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  4 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  1 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  9 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  5 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1

Руфат Акрамхўжаев: “Мағлубиятга учраётган пайтимизда ҳам йигитлар руҳан “синиб” қолмади” Новости

Руфат Акрамхўжаев: “Мағлубиятга учраётган пайтимизда ҳам йигитлар руҳан “синиб” қолмади”

Кеча биринчи лиганинг 7-тур ўйинлари старт олди. Тошкентда кичик дерби бўлиб ўтди.

Унда “НБУ-Осиё” ҳамшаҳари “Обод”ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди. Якуний ҳисоб “банкирлар” фойдасига ҳал бўлганидан сўнг (5:2) мезбонлар устозини фикрлари билан қизиқдик. 

- Учрашувнинг дастлабки 30 дақиқасидан қониқиш хосил қилмадим. Йигитлар бу вақт давомида берилган вазифани бажара олмади. Аммо қолган дақиқаларда улар аста-секин ўзларини кўрсата бошлади. Айниқса иккинчи бўлимда ўйинимиз кутилганидек чиқди ва шу тариқа керакли натижани қўлга киритдик – дея гап бошлади Руфат Акрамхўжаев. 

- Биринчи бўлимда ўз дарвозамиздан иккита гол ўтказиб юбордик ва бўлим якунланишига келганида, Леонид Кошелев ҳисобни қисқартира олди. Мазкур гол жуда керак эди. Айнан ҳисобни 1:2 кўринишга келтирганимиздан сўнг йигитларда руҳий жиҳатдан ўсиш бўлди ва бу уларга қандайдир умид учқунларини уйғотди. 

- “Обод” яхши жамоа. Буни олдин ҳам айтганман. Уларда жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилган ва бундан ташқари аҳиллик бор. Гарчи ҳисоб 4:2 ёки 5:2 бўлаётганида ҳам рақиб футболчилари дадил олдинга ташлангани эътиборга моликдир. 

- Албатта дербида муваффақият қозонганимиздан мамнунман. Йигитлар ўзларида куч топа олди ва иродали ғалабани қўлга киритдик. Бунинг учун шогирдларимга миннатдорчилик билдирган бўлардим – дейди “НБУ-Осиё” бош мураббийи. 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика