RU

Последние новости

17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:40U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  2 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  2 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  5 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  4 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  2 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  23 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  1 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  6 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

Руфат Акрамхўжаев: "Биринчи бўлимда футболчиларни таниб бўлмади" Новости

Руфат Акрамхўжаев: "Биринчи бўлимда футболчиларни таниб бўлмади"

Coca Cola Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руфат Акрамхўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биринчи бўлимда жамоамиз футболчиларини умуман таниб бўлмади. Хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Ўрта чизиқда ўйинимиз қовушмагани, керакмас вазиятлардаги хатолар, муҳим паллаларда тўпни йўқотилгани мағлубиятга сабаб бўлди.




Бир-икки вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятимиз бўлди, афсуски фойдалана олмадик. Бугун стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга хурсандчилик улаша олмадик. 

Шуни айтмоқчиман, ҳар бир футболчи майдонга тушганидан сўнг масъулиятни ҳис қилиши керак. Вазиятларни сезиши керак, бор кучи билан ўйнаши керак. Бир-икки чизиқда оқсоқланиш кузатилса вазиятни ўнглаш қийин бўлади. Заҳира ўриндиғимиз тор, шу сабаб баъзи футболчиларни алмаштиришга қийналдик. Албатта вазиятни ўнглашга, навбатдаги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз",- дейди Руфат Акрамхўжаев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика