"Рубин" январда Ўрунов билан шартнома имзоламоқчи. Клуб "Спартак"га расмий таклиф йўллади
05 дек 2020 15:37
Новости
"Рубин" январда Ўрунов билан шартнома имзоламоқчи. Клуб "Спартак"га расмий таклиф йўллади
"Рубин" "Спартак"нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўруновни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Бизнес Online"нинг маълумотига кўра, Қозон клуби 19 ёшли хавбекнинг трансфери борасида расмий таклиф жўнатган.
"Рубин" футболчи билан январдаёқ шартнома имзоламоқчи. "Спартак" Ўруновни августда "Уфа"дан харид қилган ва узоқ муддатли шартнома имзолаганди.
Ўрунов жорий мавсум Россия Премьер-лигаси доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушди.
→ Остон Ўрунов "Спартак"ни тарк этиши тўғрисида янгиликлар тарқалди. Бу хабарлар фейкми?

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии