RU

Последние новости

12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  2 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  0 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  0 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  2 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  15 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  3 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  104 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  19 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  8

"Рубин" Раҳмоналиев учун кулгили сумма таклиф қилган Новости

"Рубин" Раҳмоналиев учун кулгили сумма таклиф қилган

"Бунёдкор"нинг яна бир тарбияланувчиси Россияга кўчяпти.

Қозоннинг "Рубин" клуби 18 август куни Умарали Раҳмоналиев билан шартнома имзоланганини эълон қилди (унга кўра, 19 ёшли ярим ҳимоячи келаси йилнинг январь ойида жамоа сафига бориб қўшилади).

Кейинроқ "Рубин" раҳбарияти ёзги трансфер ойнасидаёқ Умаралини олиб кетишни хоҳлаётгани маълум бўлди. Россияда бозор ёпишилига 4 кун қолди. Мазкур ўтиш амалга ошадими?

Championat.asia'га маълум бўлишича, "Бунёдкор" ўз тарбияланувчисини қишгача қўйиб юбормайди. "Қалдирғочлар" раҳбарияти рус клубидан ранжиган. Бунга қозонликларнинг Раҳмоналиев борасида юборган дастлабки таклифи сабаб бўлибди — 50 минг евро (17 ёшли Жалолиддинов "Локо" (Москва)га ўтганида жамоа 350 минг ишлаб олган эди). 

Биринчи уринишда рад жавобини олган "Рубин" таклифни 200 минг еврогача кўтарган. Аммо Тошкент клуби футболчини сотишга шошилмаяпти. Бу борада маълумот олиш учун жамоа бош директори Улуғбек Мирзаевга мурожаат қилдик.

"Бу масала ҳалигача актуал бўлиб турибди. Лекин "Бунёдкор" раҳбарияти "Рубин"нинг жамоамизга нисбатан муносабатидан қаттиқ хафа бўлган. 

Бизга юборилган дастлабки таклифда жуда кулгили сумма кўрсатилган эди. Ваҳоланки, Раҳмоналиев қишда эркин агент сифатида кетган тақдирда ҳам 3 марта кўпроқ ишлаб оламиз. Тарбияланувчимизнинг машғулот компенсацияси учун "Рубин" 160 минг евро тўлаши керак. Ўшанда 300 ёки 350 минглик таклиф келганда бизнинг реакциямиз ҳам бошқача бўлар эди. 

Шунингдек, "Рубин" футболчимиз билан музокара бошлаш тўғрисида бизни огоҳлантирган бўлса ҳам, шартнома имзоланаётганини айтмаганди. Бу ҳолатдан норозимиз. Эртага шу масалада ФИФАга мурожаат юборамиз.

Шундай қилмасак, рус жамоалари ўзбек клублари, хусусан, "Бунёдкор"га нисбатан паст назар билан қарашда давом этади. Умарали Раҳмоналиевнинг юқори потенциали, ёрқин келажаги бор. Эндигина 19 ёшни қаршилади. Унинг нархи 40 ёки 50 минг евро эмаслигини барча яхши билади", — дейди тажрибали функционер.

! "Рубин" ўтган мавсум охирида РПЛни тарк этган эди. Айни пайтда Қозон клуби Россия чемпионатининг 2-дивизионида 7 та турдан кейин 12 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Умарали Раҳмоналиев бу йил "Бунёдкор" либосида 17 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди. У марказий ярим ҳимоячи ҳисобланади.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика