RU

Последние новости

15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  1 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  13 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  3 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5

Рубен Санчес: "Ҳозирда "Сурхон"га фақат ғалабалар керак" Новости

Рубен Санчес: "Ҳозирда "Сурхон"га фақат ғалабалар керак"

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 19-тури доирасида бўлиб ўтган "Сурхон" — "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Рубен Санчес Перес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, мазкур баҳсда испаниялик футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

- "Локомотив" билан ўйин жуда қийин кечди. Бизни мазкур баҳсда фақат ғалаба қониқтирарди. Олдинги ўйинлардаги муваффақиятсизликлардан кейин ғалаба қозонмасак, аҳволимиз янада қийинлашиши мумкин эди. Бирлашиб, ғалаба учун ҳаракат қилдик ва якунда мақсадимизга етдик.

Албатта, гол урганимдан хурсандман. Бу вазиятда Мурод Бобожонов менга ёрдам берди, дарвозабоннинг ожиз нуқтасини топа олдим.

Тўғриси, нечта гол уриш бўйича аниқ бир рақамни айта олмайман. Имкон қадар голларим билан жамоа ғалабаларига ҳисса қўшишни мақсад қилганман. Бизга айни вақтда фақат ғалабалар керак", - дейди Санчес.




Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика