Рўзмат Қурёзов: "Катта қийинчилик билан бўлса-да, ғалаба нашидасини сурдик"
11 мая 2016 07:27
Новости
Рўзмат Қурёзов: "Катта қийинчилик билан бўлса-да, ғалаба нашидасини сурдик"
Ўзбекистон Биринчилигининг 8-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" - "УзДонгЖу" (3:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзмат Қурёзовнинг фикрлари билан қизиқдик.
-Кетма-кет очколар йўқотилганидан сўнг, футболчилар билан суҳбатлашиб олдик. Шу йиғилишдан сўнг бугун ҳамма ўз вазифасини тўғри бажарди. Яъни, интизомли ўйин кўрсатдик. Барча футболчилар ўз жойида бехато тўп сурди. Шунинг натижаси ўлароқ катта қийинчилик билан бўлса-да, ғалаба нашидасини сурдик. Бугун жамоанинг ўйини яхшиланаётгани кўринди. Насиб қилса, кейин баҳсларда ҳам ўзимиз хоҳлагандек ўйнаб, ғалабаларимиз сонини кўпайтирамиз, - дейди мураббий.
"Оқ-тепа" матбуот хизмати
"Оқ-тепа" матбуот хизмати
Комментарии