RU

Последние новости

19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  1 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  2 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  8 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз! Новости

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз!

Бугун "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз туғилган кунини нишонламоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар устози 47 ёшга тўлди.

Бердиев 1997 йилдан бери "Насаф" билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб мураббийлар штабига қўшилди. "Насаф" сафида 314 марта майдонга тушган футболчи узоқ йиллар жамоага сардорлик ҳам қилган.


Шунингдек, Бердиев 408 марта майдонга тушиб, мамлакатимизда энг кўп майдонга тушган фахрий футболчилар қаторида ҳам туради. Рўзиқул Бердиев "Насаф" клуби бош мураббийи сифатида чемпионатимизда 4та бронза ва 1та кумуш медални қўлга киритди. Бир мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида ҳам зафар қучди. 4 марта эса Ўзбекистон Кубоги финалчиси бўлди. 3 марта Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи бўлган Бердиев, 5 марта Осиё Чемпионлар лигасида "Насаф" бош мураббийи сифатида иштирок этди. Саъдуллаевич бош мураббийлик фаолиятида уч карра мамлакатимизнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган. "Насаф"ни миллий чемпионатимизда 177 марта майдонга бошлаб тушган Бердиев, 106 марта рақибларини доғда қолдирди.



"Насаф" ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда воҳалик футбол ишқибозлари номидан у кишини бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Рўзиқул Саъдуллаевичга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Оила аъзолари бахтига ва барча футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг! Тилагимиз, ҳар доим шундай элимиз ардоғида бўлинг!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


"Насаф" ПФК жамоаси

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика