RU

Последние новости

00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  0 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  2 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  2 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  24 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  7 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7

Рўзиқул Бердиев: "Йигитларга 10:0 ҳисобига эътибор қилмасликларини тайинлагандим" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Йигитларга 10:0 ҳисобига эътибор қилмасликларини тайинлагандим"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Рубин" (4:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.




"Бугун 3 очкони қўлга киритишни мақсад қилгандик ва унга эришдик. Йигитларга "Бунёдкор" - "Рубин" ўйини натижасига (10:0) эътибор қилмасликларини тайинлагандим, асосийси ғалаба эди. Бугун кам майдонга тушаётган футболчиларга имконият бердик. Ўйин устунлигимиз остида ўтди, натижа ҳам буни кўрсатиб турибди. Баъзи футболчиларимизда техник-тактик хатолар бўлиб турди. Рақибларнинг даражаси бугун кўриниб қолди.

Ўтган турдаги Жиззахдаги бир очко бизни қониқтирди. Сабаби "Сўғдиёна" медаллар учун курашмоқда, ўз майдонида ўйнади ва тажрибали футболчиларга эга.

28 апрель куни "Бунёдкор" билан ўйнаймиз, шу боис бугун кўпроқ ёшларга имконият бердик. Тан олиш керак, бизда битта таркиб бор.

Кубок баҳсларида ҳам VAR тизими ишласа яхши бўларди. Баҳсли вазиятларда бу ас қотади.

ОФК кубоги ҳақида? Олдиндан ҳеч қандай ваъда бера олмаймиз. Ҳозирга қадар Тожикистон ва Қирғизистон клублари иштирокидаги ўйинларни кузатиб ўргандик. Ўйлайманки ОФК кубогида максимум ҳаракат қилиб яхши натижага уринамиз", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика