Рўзиқул Бердиев: “Рақиб режасини бузиш учун аввал битта гол уришимиз керак эди”
28 апр 2016 21:42
Новости
Рўзиқул Бердиев: “Рақиб режасини бузиш учун аввал битта гол уришимиз керак эди”
- Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимда “Андижон” жамоасининг мураббийлари томонидан ишлаб чиқилган тактика ўзини оқлади. Бу режани бузиш учун биз гол уришимиз керак эди. Ҳисобни очганимиздан сўнг, кўрдинглар яна икки бор тўп киритдик. Яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш керак, бугун янги куч, ўзгартирилган тактика бу – Исломбек Рашидхоновдир. Иқтидорли футболчи захирадан майдонга тушгач, ўйинимизни кучайтирди ва ўзгариш қила олди. Муҳими ОЧЛ ўйини олдидан ғалаба қозониб, кайфиятни кўтариб олдик. Ўйлайманки ҳақли равишда ғалаба қозондик.
- Деян Болевичда ўйин амалиёти кам бўлсада, учрашувда ўзини кўрсатишга харакат қилди. Ғалабага ҳисса қўшиш ва мухлислар меҳрини қозониш учун астойдил ўйнади. Умуман олганда, черногориялик ҳимоячи ўз ишини яхши бажарди.
- Сайдулло Раҳматовни бугун чап қанот ярим ҳимоясига қўйгандик. Лекин у ўйинга киришиб кета олмади – дейди Рўзиқул Саъдуллаевич.
“Андижон” матбуот хизмати.
Комментарии