RU

Последние новости

20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  7 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  3 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  4 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  1 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  2 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  5 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  4 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  12

Рўзиқул Бердиев: “Рақиб ҳақли ғалабага эришди” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Рақиб ҳақли ғалабага эришди”

"Насаф" - "Локомотив" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Локомотив" жамоаси бизни ҳақли равишда мағлуб этиб кетди. Мен бугунги ўйинда ҳимоячиларимизнинг ўйинини умуман тушунмадим. Ҳозирча фақат "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклашим мумкин. Айни пайтда Вадим Абрамов жамоаси таркиб жиҳатидан ҳам, ўйин борасида ҳам анча мукаммал даражага чиқишган. Чемпионатимиздаги энг кучли клуб бу сўзсиз "Локомотив" жамоаси.

-Бугунги мағлубиятдан сўнг "Насаф" чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди деб ўйлайсизми?

- Агарда шундай ҳаракат қилаверсак, ҳа. Бугунги ўйин билан учинчи ўриндаги баҳсни бой бериб қўйишимиз мумкин. "Локомотив"га қарши ўйин сўнгги икки йилдаги энг ёмон учрашувимиз бўлди.

-Элдор Суюновнинг жароҳати қанчалик жиддий?

-Дарвозабонимиз кутилмаганда оёғидан жароҳат олди. Ўйлайманки, Суюнов кейинги ўйинларда бизга ёрдам бера олади.

-Фарруҳ Сайфиев алмаштириб бўлмайдиган футболчилар сирасига кирадими?-Бизда алмаштириб бўлмайдиган футболчининг ўзи йўқ. Фарруҳ Сайфиев сўнгги пайтларда анча ўсишга эришди. Лекин кўпчилик унинг тўп билан ҳаракати ва вазиятига қараб баҳо беради. Аммо унинг тўпсиз ҳаракатлари ва жамоа учун ишлаши мени қаноатлантиради. Таркибимизда кўплаб футболчилар йўқ. Шоҳруҳ Гадоев яқиндагина жароҳатидан қутилди. Ундан бошқа захирамизда қанотларда ўйнай оладиган ярим ҳимоячилар йўқ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика