RU

Последние новости

13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  5 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  4 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  23 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4

Рўзиқул Бердиев: "Шогирдларим билан фахрланаман" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Шогирдларим билан фахрланаман"

Coca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган «Насаф» – АГМК (2:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.





"Бугунги рақибимиз номдор ва тажрибали жамоа эди. Уларни мағлубиятга учратишимиз учун ўзимизнинг энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказишимиз керак эди. Ўйлайманки, йигитларимиз буни уддалашди. Бунинг учун йигитларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Қўл остимдаги футболчиларим билан фахрланса бўлади. Шу йигитлар билан бирга ишлаётганимдан хурсандман. Мухлисларга ҳам раҳмат айтишимиз лозим, стадионга келган ва телеэкран орқали кузатган ишқибозлар ўйиндан завқ олишди. Футболчилар ўз даражаларида тўп тепишди. Албатта, қайсидир вазиятда бизга омад кулиб боқди, қайсидир вазиятда эса рақибга. АГМК жамоаси кўпроқ стандарт вазиятларда ҳавфлироқ кўринди. Биз бунга тайёр эдик. Ғалабага муносиб ҳаракат қилдик ва уч очкони қўлга киритдик",- дейди Рўзиқул Бердиев.

- "Насаф" очиқ футболни яхши кўрадиган жамоа. Бироқ, ҳимоявий ўйин кўрсатадиган жамоаларга қарши баҳсларда қийналмоқда...
- "Бухоро" билан ўйинда қийналдик. "Машъал" ҳам ҳимояда ўйнаган эди. Шунга қарамасдан тўртта гол уришга эришдик. "Бухоро" билан ўйинда вазиятлардан гол урганимизда бошқача бўларди. Бу ўйинлар ортда қолди. Кейинги учрашувларни ўйлашимиз керак. Ғоли Ғайбуллаев бугун бетоблиги сабаб иштирок эта олмади.

- Жамоанинг навбатдаги икки турда нейтрал майдонда ўйнаши ҳақидаги гапларга муносабатингиз?
- Йўқ, нейтрал майдонда ўйнамаймиз. Дастлаб Бекободга борамиз ва "Қўқон-1912"ни уйда қабул қиламиз. Фақат охирги тўртта тур нейтрал майдонда ўтиши кўзда тутилган.

- Ғалабадан сўнг кўнглингиз тўлмаган шогирдларингиз бўлдими?
- Ютуқдан кейин барча нарсани эсдан чиқариб юборасиз. Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман.

- Бобир Абдихолиқов тўпни қабул қилиб олишда кўп бор хатоларга йўл қўйди. Шунга қарамасдан уни 80 дақиқага яқин ўйнатдигиз. Ҳусайн Норчаевга кам имконият берилмаяптими?
- Бобирни танқид қилсак бироз нотўғри бўлади. Ўз голлари билан жамоамизга катта фойда келтиряпти. Уни тўғри тушунишимиз керак, барча ўйинларда тўлиқ ҳаракат қилмоқда. Кўп юкламалар оляпти. Шу боис бугун тетик кўринмаган бўлиши мумкин. Норчаев ҳали ёш, тажрибасини ошириши керак.

- "Насаф" икки йилдан бери ОФК лицензиясини ололмаяпти. Бу дегани жамоа халқаро майдонда иштирок эта олмайди. Бу муаммолар қачон бартараф этилади?
- Бизда ҳеч қачон бундай муаммо бўлмаган эди. Барча шароитлари бор жамоани ҳужжатларини тўғирлаб бера олмаслик ўзим учун кутилмаган ҳолат бўлди. "Насаф" ҳар доим лицензия ҳужжатларини биринчи бўлиб топширган. Балки, бу савол менга эмасдир. Ҳеч қачон бу борада камчилик бўлмаган. Жамоамизда барча шароитлар яратилган.

Ғалабага барча ўз ҳиссасини қўшди. Ойбек Бозоровда жароҳати бор эди. Ҳусниддин Алиқулов бугун қандай ўйнаганини кўрдинглар. Барчани ғалаба билан яна бир бор табриклайман.


Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика