RU

Последние новости

15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  123 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  7 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  13 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  13 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0

Рўзиқул Бердиев "Қизилқум" билан ўйиндан кейин Марко Станоевич ва Умар Эшмуродов ҳақида гапирди Новости

Рўзиқул Бердиев "Қизилқум" билан ўйиндан кейин Марко Станоевич ва Умар Эшмуродов ҳақида гапирди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.




“Бугунги ғалабага асосий сабаб бўлган нарса бу хотиржамлик дейишим мумкин. Ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳам хотиржамликни сақлаб қолдик ва йигитлар ғалабага ишонч билан ҳаракат қилишди.

Баҳсга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Фақат бугун айрим сабабларга кўра бир қатор футболчилар хизматидан фойдалана олмадик. Албатта, мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли ҳолат ва барчани ғалаба билан табриклайман. Бугун узоқ йўл босиб келиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан.

Мавсум энди бошланди ва натижалар ҳар хил бўлиши мумкин. Камчиликаримиз бор, тўпни назорат қилиш, қарши ҳужумларни якунлашда. Бунинг устида иш олиб боришимиз керак эканлигини кўриниб қолди.

Бугун режамиз бўйича ҳимояланиб ўйнашимиз керак эди. Аммо ҳимоядаги техник хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Баҳс охиригача ўйинни ҳам, натижани ҳам назорат қилдик.

Ўйлашимча "Қизилқум"ни кучли футболчилар тарк этди, уларнинг ўрнига келган янгилар жамоага қўшилиб кетишлари учун вақт керак бўлади.

Марко Станоевич нима учун ўйин қайдномасига киритилмади? У тажрибали футболчи, ёш футболчилар ёнига Раҳматуллаев, Станоевич каби тажрибали ўйинчиларни олиб келдик. Уни майдонга туширишни истагандик, аммо унинг собиқ клуби "Иртиш"дан ҳужжат келиши керак. Бу ҳужжат келиши билан у майдонга тушади. Акмал Мозговой ўйинни яхши бошқариб борди, техник хатолар бўлди, аммо умуман олганда яхши ҳаракат қилди.

Умар Эшмуродов анча йиллар давомида бизнинг клубимизда ўйнаган. У ОЧЛда ўйнашни истаганди, аммо "Пахтакор"да деярли майдонга тушмаётгани учун Шота Арвеладзе билан гаплашиб жамоадан кетмоқчи эканини айтган. Биз ҳозир вазиятни кузатиб бораяпмиз, агар Эшмуродов "Насаф"га қайтса албатта хурсанд бўламиз”, - деди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика