Рўзиқул Бердиев: "Про-лиганинг эмас, "Динамо"нинг даражаси Суперлигага яқин экан"
19 окт 2023 22:04
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Про-лиганинг эмас, "Динамо"нинг даражаси Суперлигага яқин экан"
Ўйин ҳақида
- Келинглар, сизлар орқали "Динамо"ни Суперлигага қайтгани билан табриклаймиз. Самарқандликлар бежиз кубокда 3 та Суперлига клубини мусобақадан чиқариб юборишмаган экан. Бугун улар майдонда шуни яна бир бор исботлашди.
Йигитларга бу ўйин ҳақида жиддий муносабатда бўлишлари ҳақида айтгандим. Ғалабамизга сабаб бўлган омил голларни ўз вақтида уриб олганимиз бўлди. Агар "Динамо" биринчи бўлиб ҳисобни очганида бизга қийин бўларди.
- "Динамо" бугун чиндан ҳам яхши ўйнади. Сизнингча, бу Про-лига ва Суперлига даражасини яқинлашиб қолганидан далолат берадими?
- Про-лиганинг эмас, "Динамо"нинг даражаси Суперлигага яқин экан. Улар бугун шуни яна бир бор исботлашди. Айтиш жоиз бўлса, "Локомотив" ва "Қўқон-1912" жамоаларининг даражаси Суперлигага мос келади.
- "Шаржа" билан ўйин ҳақида...
- Биз уларнинг аввалги икки ўйинини кўриб чиқдик. Жамоа кам гол ўтказади, ҳимоя чизиғи кучли. Таркибида кучли легионерлари бор. Бироқ, биз ҳар бир ўйинда максимал натижа учун ҳаракат қилаверамиз.
- Азизбек Амонов дастлаб жамоа ўйинига тушмади дея баҳоланганди. Бироқ, сиз унга ишонишда давом этдингиз. Унинг ҳозирги ўйини ҳақида фикрингиз қандай?
- Ҳар қандай футболчи учун жамоага мослашиб кетишига вақт керак. Амонов ҳозирда жамоамизга киришиб кетди, кўп меҳнат қилаяпти. Муҳими, жамоага фойдаси тегаяпти.
- Алибек Давронов қизил карточка олган вазиятга муносабатингиз?
- У майдонга жамоага ёрдам бериш иштиёқида ёниб тушди. Биринчи вазиятда эътиборсизлик қилди. Иккинчи вазиятда футболчи билан тортишиб кетгани учун жазоланди.
- Умиджон Эргашевнинг ҳолати қандай?
- Ҳозирча билмаймиз. Ўша вазиятда контакт йўқ эди, балки мушакларини тортиб олгандир. Тез орада сафимизга қайтади деб ўйлайман.
Комментарии