RU

Последние новости

19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  0 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  3 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  5 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  21 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7

Рўзиқул Бердиев: "Ўзимни мақташга рухсат берасиз..." Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ўзимни мақташга рухсат берасиз..."

ОЧЛ "C" гуруҳининг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Васл" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.

"Насаф" устозига матбуот анжуманида "Насаф" - "Ал Васл" учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган Азиз Ғаниев ҳамрохлик қилди.

Рўзиқул Бердиев: "Мухлисларимизни ғалаба билан табриклаймиз. ОЧЛда ғалабалар осонликча қўлга киритилмайди. Бугун йигитлар жуда машаққатли ишни бажаришди. Бугун рақибга ўйин бўйича ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Уларни биргина дарвоза томон тепган зарбасини инобатга олмасак, қолган вазиятларда деярли ҳеч нарса қила олишмади".

Сайдулло Раҳматов жамоамизга келганидаёқ ўзини кўрсатганди. Орада жароҳат уни рақобатда Сайфиевга ютқазишига сабабчи бўлганди. Биз унга ишонишда давом этамиз.

Гуруҳда кучли жамоалар йиғилган ва ОЧЛда ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Биз келаси учрашувларда ҳам шундай иштиёқ ва бунданда кучлироқ ўйнасаккина муваффақият қозонишимиз мумкин. Агарда "Персеполис"га қарши баҳсдагидек ҳаракат қилсак, унда узоққа бормаймиз. Гарчи бугун ғалаба қозонган бўлсакда камчиликлар кўзга ташланди. Ушбу ғалабадан ҳаволаниб кетмаслик лозим. 

Тез орада Суперлига ўйинлари старт олади. Биринчи турда "Нефтчи"га қарши жиддий баҳс кутмоқда. Кейин эса орадан тўрт кун ўтиб "Ал Садд"га қарши муҳим беллашув бўлади. Жорий мавсум жамоамиз учун ниҳоятда оғир келиши мумкин. "Нефтчи" билан ўйин ҳам қийин ўтади. Чунки Фарғонада янги курашга чанқоқ жамоа шаклланмоқда. Шунингдек, фарғоналик ишқибозлар илк учрашувда стадионни тўлдиришларига шубҳа йўқ.

Футболда ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин. Тўғри, ҳужумда рақобат йўқ. Биз имкон қадар таркибимизга яна бир ҳужумчи ва марказий ярим ҳимоячи қўшиб олишга ҳаракат қилгандик. Хусусан "Машъал"дан Ҳумоюн Муртазоев ҳамда Сардор Абдураимовни жалб этишни истагандик. Аммо "Машъал" ушбу футболчиларни бизга беришни истамади. Биз Муртазоев ва Абураимовни трансфер ҳуқуқини сотиб олиш таклифи билан чиққанимизда ҳам муборакликлардан рад жавобини олдик. Қолган ҳужумчиларнинг ҳаракати эса бизга маъқул келмади. Наилож, бошқа чора йўқ. Энди ички захирадан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Азиз Ғаниев "Насаф"да менинг ворисим бўлиши мумкинми? Шу ерда ўзимни мақташга рухсат берасиз. Ғаниев ҳали футболчи сифатида Рўзиқул Бердиев даражасига чиққани йўқ. Лекин унинг устунлиги кўп. Мен истардимки, Азиз келажакда менданда кучли футболчи бўлсин. Унда бунинг учун барча нарса етарли. Мен "Насаф"нинг асосий таркибига 22-23 ёшимга кирганман. Азиз Ғаниев эса 18 ёшидаёқ асосий таркиб футболчисига айланганди. Айтмоқчи бўлганим, потенциал жиҳатидан Азиз Ғаниевда катта захира мавжуд. Муҳими, футболчи ишлашдан, меҳнатдан тўхтаб қолмаслиги керак.

Хавини келиши? Ушбу футболчини тўхтатиш қийин. Умуман ҳозирги пайтда Хави майдонда кўп ҳам югурмайди ва уни тўхтатишга ҳожат ҳам йўқ. "Ал Садд" билан учрашувда Хавини ҳеч ким тўхтатиб қолмаса ҳам, ўйинда "Насаф" ғалаба қозонса бас. Хави билан бирга майдонга ўйнашнинг ўзиёқ жуда катта мотивация футболчи учун. Ҳар қандай футболчи майдонга тушганидан кейин футболдан завқ олиб ўйнаши керак. Инсон ўзи қиладиган ишни севиб бажарсагина муваффақият қозонади.

Ўйлайманки, Хави келадиган учрашувда қор ёки ёмғир ёғса ҳам стадион тўлади, деб ўйлайман. Бизнинг энг ишонган таянчларимиз мухлислар доимо қўллаб-қувватлашларига муҳтожмиз. Агарда улар бизга далда бўлиб олқишлаб туришса, унда ҳар қандай рақиб билан ўйнаш мумкин.  

Азиз Ғаниев: "Рақибни яхши ўргангандик ва мураббийларимиз уларни бўш нуқталарини бизга уқтиришганди. Умуман ўйинда катта ташаббус билан ўйнадик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Стадионга келган мухлисларга ажойиб қўллаб-қувватлаш учун раҳмат айтаман. Рақиб кўп асабийлашди? Ҳужум қилолмаганидан кейин ҳар қандай жамоа асабларини жиловлай олмай қолади. Биз бутун ўйин ҳужум уюштирдик, улар эса ҳимояда машғул бўлишди. Шу учун ҳам рақиб кўп асабийлашган бўлиши мумкин. 

Хавини келиши бизни қўрқитмайдими? Йўқ. Биз майдонда ҳар доимги ишимизни қилишимиз лозим бўлади. Рақобат йўқлиги мени бўшаштириб қўймайдими? Йўқ. Мени шиорим доим меҳнат ва ишлаш. Футболчи бўшашишни ҳаёлига ҳам келтирмаслиги лозим. Акс ҳолда унинг майдондаги ўрни йўқолиб қолиши муқаррар".

Рейтинг: +140   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика