RU

Последние новости

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  9 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  183 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Рўзиқул Бердиев: "Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби сифатида совринни ҳимоя қилишни истаймиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби сифатида совринни ҳимоя қилишни истаймиз"

Ўзбекистон кубоги финалидан олдинги матбуот анжуманида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа дарвозабони Элдорбек Суюнов иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, "аждарлар" вакиллари матбуот анжуманига анчайин жиддий қиёфада ташриф буюришди.

- Эртанги ўйин бу финал. Финалда барча ғалаба учун ўйнайди. "Насаф" ва "Локомотив" жамоалари бош совринни қўлга киритиш учун ҳаракат қилиши табиий. Бу икки жамоалар нафақат натижани, балки мазмунли ўйин кўрсатишни ҳам биринчи ўринга қўяди. Финалда бир-бирига муносиб бўлган жамоалар ўзаро куч синашишмоқда. Эртага мухлислар кескин ва қизғин футбол гувоҳига айланишади. Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби сифатида совринни муносиб ҳимоя қилишни истаймиз. Мақсадимиз ғалаба ва мухлисларни хурсанд этиш, - дея гап бошлади Рўзиқул Бердиев.

- Ўзбекистон кубоги финалини Самарқандда ўтказилишига қандай муносабатдасиз?


- Бу нарсага ижобий қарайман. Ўтган йили Жиззаҳда, бу сафар мана Самарқандга берилди. Бу ишлар ўзбек футболини ривожи учун хизмат қилади, деб ўйлайман. Ўтган йилги финал ажойиб муҳитда ўтганди. Эртанги финал ўйини ҳам чиройли муҳитда ўтишига ишонаман. Финалга нафақат Самарқанддан, балки бошқа вилоятдан ҳам мухлислар ташриф буюришади. "Насаф"нинг Ўзбекистонда минглаб мухлислари бор. Мен бу қарорни қўллаб-қувватлайман ва кейинчалик ҳам шундай давом этади, деб умид қиламан.


- "Насаф" ушбу мавсумда "Локомотив"ни мағлуб эта олмади. Бу жамоа тарихида ҳали кузатилмаган ҳолат. Ўтказилган икки ўйиндан келиб чиққан ҳолда айтадиган бўлсак, "Локо"нинг нозик тарафларини кўриб олдингизми?

- Бу финал ўйини. Финал эса бир ўйиндан иборат. Шу боис статистик маълумотлар бу ерда муҳим аҳамиятга эга эмас. Ўша учрашувларда биз "Локомотив"га муносиб қаршилик қилдик ва "Насаф" ҳар қандай рақиб билан ўйнай олишини исботладик. "Локомотив" кучли жамоа. Улар бекорга чемпионликни қўлга киритишгани йўқ. "Локомотив" ушбу мавсумда чемпионликка лойиқ ўйнади ва муносиб тарзда олтин медалларни қўлга киритди. Жамоа сафида маҳоратли футболчилар тўпланишган. Аммо бизнинг ўйинга тайёрлаб қўйган режамиз мавжуд. Жамоа футболчиларини бу баҳсга руҳий тарафлама ҳам яхши тайёрлаганмиз. Финалга ўз режамиз асосида ҳаракат қиламиз.

- "Насаф" авваллари Артур Геворкян орқали ўз ўйинини қурарди. Ҳозирги жамоада Драган Черан асосий ролда, жамоа энди Черанга боғланиб қолгандек. Агарда эртага "Локомотив" Черанни зарарсизлантириб қўядиган бўлса, унда сизнинг иккинчи режангиз ҳам борми?

- Биринчи "Насаф" олдин Артур Геворкянга боғланиб қолган, деган фикрга қўшилмайман. "Насаф" жамоавий ўйин кўрсатиб келган ва ҳеч бир футболчига боғланиб қолмаган. "Насаф"нинг ўйини Геворкянга ҳам, Черанга ҳам боғланиб қолмаган.

"Эртага фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйлаяпмиз. Барчамиз яна бир бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритишни истаймиз ва бунинг учун барча имкониятларни ишга соламиз. Бизлар йил бошида жорий мавсумда ҳам минимум ўтган йилга натижаларни қайтаришни ният қилгандик", - дея ўз фикрларини билдирди Элдорбек Суюнов.


Шаҳбоз Беғамов

Самарқанд шаҳридан

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика