RU

Последние новости

13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  0 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  2 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  13 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  2 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  14 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  17 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1

Рўзиқул Бердиев: "Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Кенжабоев ва Давронов умумий гуруҳда шуғулланмоқда" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Кенжабоев ва Давронов умумий гуруҳда шуғулланмоқда"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" (4:1) билан ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Мухлисларни ғалаба билан табриклаймиз. Рақибга ҳам ўйнаш имконини бердик. Рақиб хатоларидан унумли фойдаландик. Фикримча, ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15-20 дақиқалигида бироз рақибга тўп назоратида устунликни бериб қўйдик дея оламан. Ўша вазиятни ҳисобга олмаганда қолган дақиқаларда назорат бизда бўлди", - дейди Рўзиқул Бердиев. 


- Алибек Давронов, Ғолиб Ғайбуллаев, Шуҳрат Муҳаммадиевни асосий таркибга киритилмаслиги тактика билан боғлиқмиди ёки жамоанинг даражасидан келиб чиқиб тактика танландими?

- Жамоага ёрдам беришга тайёр кўп футболчиларимиз бор. Ўтган ўйинда Ғолибдан фойдалангандик. Умар тикланиб бўлганидан сўнг унга имкон бердик. Менимча вазифасини яхши бажаришди. Шерзод йўқлиги учун Шарофни чап қанотга туширдик. Зафармурод ҳозир энг яхши ҳолатида ва майдонда яхши ҳаракат қиляпти. Кўп эмас 3 та позицияда ўзгариш қилдик. Футболчилар ҳар қандай ҳолатда ўйин амалиётига эга бўлиб туриши керак. Шу боис бугун бошқа футболчиларга имкон бердик. Кенжабоев ва Давронов умумий гуруҳда шуғулланишмоқда. Улар яқин орада спорт формасини яхшилай олади. 

- Шерзод Насруллаев ҳақида маълумот берсангиз...

- Шерзод доим назоратимиз остида. У умумий эмас, якка тартибда машғулотлар олиб бормоқда. Ўзи билан гаплашганимда ҳолати яхшиланиб бораётгани ҳақида айтди, ўйлайманки, у ҳам яқин орада майдонга қайтади.

- Голбаннинг пеналтига сабабчи бўлган вазиятига қандай баҳо берасиз?

- Мен Голбандан бу вазиятда норози бўлдим, чунки ана шу вазиятгача олиб келмаслик керак эди. Ўша вазиятнинг такрорини кўриб чиқамиз лекин ҳисоб 3:0 пайти рақибга бундай имконият бериш тажрибали ҳимоячи учун яхшимас деб ўйлайман. Шу учун бу вазиятда Игорга бироз танбеҳ бердим, чунки биласиз, ҳисоб 3:0 пайти жамоа бўшашиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Ўйлайманки, Игорь бундай хатоларни бошқа қилмайди.


Рейтинг: +5   

Комментарии

   
06 апр 17:14:42
Faxriddin
Голбанни хатолари жуда куп.шу болага жавоб бервориш керак эди.утган йил катта хатолар килган
   
06 апр 06:56:48
oltin top
Ответ на комментарий пользователя Аброр Ибрагимов
Шуртан жамоаси мухлиси сифатида Насаф жамоасини галаба билан табриклайман тан олиш керак Насафни захирадаги футболчилариям Шуртанни асосий таркибидан анча кучли эди. Жамоамиз Гузорга тезрок кайтса галабаларам келади. Насаф эса б/у йил хам чемпион булсин!!!
НАСАФ ВА ШУРТАН ФУТБОЛЧИЛАРИ ОРАСИДА КАТТА ФАРҚ ЙУҚ,Шуртанда уйини туғри йулга қуйиб олишса Шуртандаги хозирги футболчилар керак Булса Насафчиларни чангида қолдириб кетишади,жамоага кучли мурабий керак,масалан Диномо Самарқандни олинг,жамоада бирортаям таниқли футболчини узи йуқ,аммо уларда кучли мурабий бор,шу мурабий йуқдан бор қилиб бази болларни терма жамоа уровенига олиб чиқа олди,хамма гап мурабийда,кучли уйини яхши йулга қуйиш билан бирга дух бера оладигар психолог мурабий булса любой жамоани тезда оёққа тургаза олади,Насафга келсак Насаф бундан хам яхшироқ уйнашга қодир,Насафга Бердиевдан хам кучироқ болларни рухлантириб узгача дух бериб майдонга олиб тушадиган мурабий булса Насафни хеч ким тухтатиб қололмайди,афсуски Насафчилар бази уйинларда қурқиб эхтиеткорликка хаддан зиёд урги бериб юборишлари уларни купинча зарарига ишлайди,Бердиев уйинни яхши йулга қуйа олади аммо жамоани секин уйнатиши гол уришдан кура гол утказмаслика харакат қилиб қурқиб уйнаши тез уйнайдиган жамоалар билан уйинларда жамоани очко юқотишига олиб келябди,хужимларида совуқонлик йетишмайди боллар қандайдир узига ишонмай хато қилишдан қурқиб уйнашаётгандек тасурот уйғотади,диномони уйинини кузатсангиз уларда узгача махоратни талантни деярли курмайсиз,аммо футболчилари тез ва эркин харакатланишади,шуни хисобига улар кучлиларниям доғда қолдиришябди
   
06 апр 01:49:52
Аброр Ибрагимов
Шуртан жамоаси мухлиси сифатида Насаф жамоасини галаба билан табриклайман тан олиш керак Насафни захирадаги футболчилариям Шуртанни асосий таркибидан анча кучли эди. Жамоамиз Гузорга тезрок кайтса галабаларам келади. Насаф эса б/у йил хам чемпион булсин!!!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика