RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  17 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Рўзиқул Бердиев: "Натижа ўйинга мос бўлди, лекин мен дурангдан қониқмадим" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Натижа ўйинга мос бўлди, лекин мен дурангдан қониқмадим"

"Нефтчи” – “Насаф” баҳсидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа ҳимоячиси Игорь Голбанлар иштирок этишди


Рўзиқул Бердиев: “Биринчи ўринда футбол мавсуми билан табриклайман. Баҳс ажойиб муҳитда кечди. “Истиқлол” стадионида аввал ҳам мана шундай муҳитда тўп сурганмиз. Мен ўша ўйинни эсладим. Ўша учрашувда Фарғона жамоасини мағлуб этгандик. Афсуски, бугун ғалабага эриша олмадик. Натижа ўйинга мос бўлди. Хар иккала жамоа ҳам фақат ғалаба учун тўп сурди. Голли вазиятлар кўп бўлди. Бироқ хеч бир жамоа вазиятлардан фойдалана олмади. Очиғи, натижа мени қониқтирмади. Фарғонага ғалаба учун келгандик. Энди эътиборимизни ОЧЛдаги баҳсларга қаратамиз”



Игорь Голбан: “Фарғона аҳлини футбол мавсуми билан қутлаб қоламан. Мухлислар билан тўлиб тошган стадионда тўп суриш мени илҳомлантирди. Ўйинга келадиган бўлсак, белгиланган режаларимиз тўлиқ амалга ошмади. Ғалаба қозониш учун ўзимизнинг устимизда кўпроқ ишлашимиз керак бўлади. Кейинги ўйинимиз ОЧЛ доирасида кечади. Ушбу баҳсга тайёргарлик кўришни бошлаймиз”    

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика