RU

Последние новости

21:20Вернер қаерга боради?  0 21:08Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 1:0 (матнли трансляция)  113 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  6 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10

Рўзиқул Бердиев "Насаф" машғулотларидаги пенальти мусобақаларида ким кўпроқ ютишини айтди Новости

Рўзиқул Бердиев "Насаф" машғулотларидаги пенальти мусобақаларида ким кўпроқ ютишини айтди

Coca Cola Суперлигаси 23-тури доирасидаги "Металлург"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Голларни вақтида уриб олдик. Бу бизнинг ўйинимизга енгиллик тақдим қилди. Агарда гол урмаганимизда кураш узоқроқ давом этарди. "Металлург" сўнгги пайтларда 5 ҳимоячи билан ўйнаяпти ва буни яхши тарзда амалга оширмоқда. Тезкор голимиз уларнинг режасини бузди. Қисқаси, ўйинни назорат қилдик. Ҳисоб йирикроқ бўлиши мумкин эди. Асосийси - ғалабага эришдик.

- "Насаф" ҳар уч кунда ўйин ўтказяпти? "Навбаҳор" "Бунёдкор" билан ўйинни қолдиргани сабабли "Насаф" ҳам ўйинини қолдириш илтимоси билан чиқиши мумкинми?

- Кубок финалга чиқа олмагани учун келишилган тарзда ўйинни қолдиришди. Агарда биз ёки ОКМК ҳам финалга чиқа олмаганида ўйин қолдирилиши мумкин бўлганди. Терманинг йиғинлари сабабли ўйинлар тақвими жуда зиқ. Бироқ ҳар қандай вазиятдан чиқиш керак, шу сабабли ротация қиляпмиз, бошқа футболчиларга ҳам имконият беряпмиз.

- Кетма-кет иккинчи ўйин-ки, жамоа сўнгги дақиқаларда пенальтини ура олмаяпти. Пенальти тепиш учун алоҳида футболчи тайёрланмаяптими?

- Баъзида пенальти тепиш бўйича мусобақалар ўйнаб турамиз. Унда кўпроқ мен ғолиб бўламан. Шу сабабли бу йигитларда муаммоли тарзда кўринаётгандир. Албатта, бунга жиддий ёндашишимиз керак. Баъзи пайтларда Азиз яхши ҳаракат қиларди. Пенальтини яхши тепадиган Жавоҳир майдонда эмасди. Зафармуродга ҳам кўп ишонардик. Ушбу пенальтиларни тажрибали футболчиларга бердик. Буни тузатишимиз керак. Чунки бу муҳим ўйинларда жуда керак бўлиб қолади.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика