RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" бугун ғалабага ҳақли ўйнамади" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" бугун ғалабага ҳақли ўйнамади"

Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан кейин "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан журналистлар олдида ўртоқлашди.

Рўзиқул Бердиев: - "Навбаҳор" жамоаси бугун жуда яхши ҳимояланли. Бизга вазият яратиш учун деярли имконият бермади. Биринчи бўлимда жамоамиз мен кутган ўйинни намойиш эта олишмади. Дастлабки таймни нега бу қадар бўш ўтказганимиз сабабини таҳлил қилиб чиқамиз. Танаффусдан кейин ташаббусга эгалик қилдик. Аммо голли вазиятларни яратишда оқсадик. Ўйлайманки, "Насаф" бугун ғалабага лойиқ ўйин кўрсатолмади. "Навбаҳор"нинг ғалабасига асосий сабаб, бу уларнинг ҳимояда мустаҳкам ўйнашганида деб биламан. 

- Гап ёшда эмас, бугунги муваффақиятсизликка жамоамиз ўз ўйинини тўлиқ кўрсатолмади. Балки ўйинга жамоани керакли даражада тайёрлай олмагандирмиз. Керакли сўзларни топиб беролмагандирмиз. Ҳа, "Навбаҳор" тажрибали ва яхши легионерларга эга жамоа. Лекин биз ўз ўйинимизни кўрсатганимизда, ҳисоб биз учун яхшироқ бўларди. 

- Иккинчи бўлимда футболимизда мазмун пайдо бўлди. "Навбаҳор" эса асосан натижа учун ўйнаб, кўп ҳам ҳужумга ўтмади. Якунда уларнинг бу режаси иш берди. 

- Азиз Ғаниевни майдонга туширилиши бизга руҳий тарафлама зарур эди. Унга имконият тақдим этишни бошладик. Азиз умумий гуруҳда шуғулланмоқда, ўринбосарлар сафида ҳам майдонга тушмоқда. Биринчи бўлимда ўйинимизга етакчи йўқлиги кўриниб қолди. Шу туфайли ҳам уни туширишни лозим топдим.

- Ҳумоюн Муртазоев юқори босимда ўйнамоқда. Охирги мавсумни Биринчи лигада ўтказди. "Машъал" ва "Насаф" жамоаларининг мақсадлари ўртасидаги фарқ катта. Шу тарафлама унга босим таъсир қилмоқда, назаримда. Муҳими, тезроқ биринчи голини уриб олиши лозим. Шундан кейин ишлари яхши бўлади. Очилиб кетади.

- "Андижон"га қарши ҳам осон бўлмайди. Чунки "Насаф" жуда ҳам катта кучга эга эмас. Ҳар бир ўйин биз учун қийин кечади. Биз жуда ҳам маҳоратли жамоа ҳисобланмаймиз. Агарда барча ўйинга жиддий ёндошиб, бор кучимиз билан ўйнасак, ўшандагина натижага эришишимиз мумкин. Агарда кучли ва маҳоратли футболчилар бўлса, албатта унда вазифангиз анча енгиллашади.

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика