RU

Последние новости

03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  5 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  120 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Рўзиқул Бердиев мухлислар билан ўзаро суҳбатлашди Новости

Рўзиқул Бердиев мухлислар билан ўзаро суҳбатлашди

Кеча Самарқанддаги назорат учрашувини томоша қилиш учун вилоятимиздан кўплаб клубимиз ишқибозлари ташриф буюришди.

Учрашув бошланишигача бўлган вақтдан унумли фойдаланган мухлисларимиз, жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан биргаликда буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темур бобомиз дафн этилган - Гури Амир мавзолейини зиёрат қилишди. Буюк бобомиз руҳига фотиҳалар ўқилди.

Зиёрат ниҳоясига еткач мухлислар ва Рўзиқул Бердиев ўртасида қизғин суҳбат бўлиб ўтди. Мухлислар ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди. Суҳбатдан мухлисларнинг кўнгли тўлди ва улар жамоамиз мураббийи орқали футболчиларимизга омадлар тилашди.

Албатта бу ўзаро ҳурмат  - жамоа  ва мухлислар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва ишончнинг ортишига хизмат ҳам қилади.

Шунингдек улар биргаликда эсдалик учун расмга ҳам тушишди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика