RU

Последние новости

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  30 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  4 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Рўзиқул Бердиев: "Марказий ҳимоячининг гол уриши оддий ҳолатга айланиб бўлди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Марказий ҳимоячининг гол уриши оддий ҳолатга айланиб бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 13-турида ОКМК устидан қозонилган ғалабадан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.


- ОКМК жуда кучли жамоа ҳисобланади. Бу каби рақиблар билан ўйинларда тартибга эътибор бериш керак. Ҳимояда тартибли ўйнаганимиз ва рақибнинг ҳужум қилишига йўл бермаганимиз ғалабанинг асоси бўлди деб ўйлайман. Гарчи икки тўп фарқи билан ғалаба қозонган бўлсак-да, дилни хира қиладиган ишлар кўп бўлди. Масалан, қарши ҳужумларга чиқишда жуда қийналдик. Яхши ҳимояландик, бироқ захирадан тушган футболчилар қарши ҳужумларни тезлатиб беришлари керак эди. Кучли рақибни мағлуб қилганимиздан ўзимиз ҳам мамнунмиз ва мухлисларни ҳам табриклаб қоламиз.

- Ғолиб Ғайбуллаев бугун майдонда кўринмади.

- У бизнинг режамизда бор эди. Бугун эрталаб у бироз бетоблигини маълум қилди ва шу сабабли уни қайдномага киритмадик. 

- Марко ўйинга тайёр эмасми?

- Албатта, баъзи мухлисларни тушунаман, улар яхши футболчиларнинг ўйинини томоша қилишни яхши кўришади. Агар яхши ҳолатда бўлса, менга ҳам жамоамга ҳам керак. Унинг ҳолати биз кутгандек эмас. Машғулотларда кўряпмиз, 5-6 ой давомида футбол ўйнамаган футболчи 10 кунда тайёр ҳолатга келиши амри маҳол. У етакчимиз ҳисобланади ва тайёр бўлганда майдонга туширамиз.

- Алиқулов бугун 10-ўйинида 5-голини урди. Бу ҳақда нима дейсиз?

- Машғулотларда стандартлар устида кўп ишлаймиз. Бугун у нафақат стандартда, балки, бошқа жиҳатларда ҳам яхши ўйнади. Бош билан ўйнаши Ҳусниддиннинг энг устун жиҳатларидан бири. Ўзи футболда айтишади-ку, голларнинг 50 фоизи стандартлардан урилади. Кўплаб жамоалар бунга эътибор қаратишади. Марказий ҳимоячиларнинг ҳужумга чиқиб гол уриши оддий ҳолатга айланиб бормоқда.

- Легионер Лима Круз билан шартнома тугамоқда.

- Ҳа, шартнома июлда тугайди. Режамизда бор, айни дамда юқори савиядаги ҳужумчи излаяпмиз, бироқ бу осон бўлмайди. Лекин биз излашда давом этяпмиз. Балки, шартномани узайтириш учун музокараларга киришармиз.

- "Насаф"нинг Рубен Хебай билан қизиқаётгани борасидаги хабар чиқди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Бизга унинг жамоадан кетиши мумкинлиги борасидаги хабар чиққанида у ҳақида маълумот йиғишга ҳаракат қилдик. Бироқ у жамоаси билан фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика