RU

Последние новости

13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  0 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  26 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  4

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз кейинги босқичга ўтиш" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз кейинги босқичга ўтиш"

ОЧЛ-2 доирасида “Шабаб Ал-Аҳли”га қарши ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа дарвозабони Абдувоҳид Неъматовлар иштирок этдилар.

Эртанги ўйин ҳақидаги фикрлар
Рўзиқул Бердиев: - Ўз майдонимизда халқаро ўйинни бошлаш арафасида турибмиз. Албатта, бундан жамоамиз ҳам, мухлисларимиз ҳам хурсанд. Эртага биз тажрибали клубга қарши майдонга чиқамиз. Оғир ўйин бўлиши аниқ. Шунга қарамасдан яхши тайёргарлик кўрдик, ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз. Йигитлар ўйинга шай, тайёргарлигимиз меъёрида. Ушбу турнирдаги мақсадимиз кейинги босқичга ўтиш, шу боисдан ҳам олдимиздаги учрашувларда очколар жамғаришимиз лозим бўлади.

Абдувоҳид Неъматов: - Бизни эртага ажойиб ўйин кутмоқда. “Насаф” мухлисларини қўллаб-қувватлаш учун стадионга чорлаймиз. Биз бу жамоани яхши ўрганиб чиқдик. Эртанги ўйинда 3 очко учун ҳаракат қиламиз.

- “Насаф”нинг эртанги ўйиндаги имкониятларини неча фоизга баҳолайсиз
?
Рўзиқул Бердиев: - Юқорида айтиб ўтдим, эртанги рақибимиз анчайин жиддий. Шунга қарамасдан биз ғалаба учун майдонга чиқамиз. Биз ўз уйимизда ўйнаймиз, халқаро майдон тажрибамиз бор. Йигитлар шай, мақсадимиз 3 очкога қаратилган.

- "Шабаб Ал-Аҳли” жамоасининг қайси жиҳатларини кўпроқ ўрганилди?
Рўзиқул Бердиев: - Бу жамоа сафида маҳоратли футболчилар бор. Йигитлар билан бу жамоани ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. “Шабаб Ал-Аҳли”га қарши очиқ футбол ўйнаш нотўғри, умуман ОЧЛ-2 доирасидаги ўйинлар бундай услуб якунда оғир натижани келтириши мумкин. Биз вазиятга қараб ўз стратегиямизни ўйин вақтида намойиш этамиз. Бу даражадаги жамоаларга қарши ўйинларда эҳтиёткорликка алоҳида урғу қаратиш лозим. Фурсатдан фойдаланиб, барча устоз ва мураббийларни жамоамиз номидан табриклаймиз.

- Таркибида терма жамоа футболчилари бор бўлган “Шабаб Ал-Аҳли”га қарши ўйин сиз учун нимани англатади?
Рўзиқул Бердиев - “Шабаб Ал-Аҳли” кучл эканини биламиз. Таркибини ҳам ўрганиб чиқдик. Биз ўз ўйинимизни ўйнашимиз керак. Маҳоратли легионерлари кўп. Биз яхши кайфиятдамиз, эртанги ўйинда 3 очко учун майдонга чиқамиз.

- Абдувоҳид, бу йилги мавсумда сиз намойиш этаётган ўйиндан мухлислар миннатдор бўлишаяпти. Эртанги ўйин ҳам чемпионатдаги ёрқин ўйинларингизни мантиқий давоми бўладими?
Абдувоҳид Неъматов: - Яхши мавсум ўтказаяпмиз. Менинг яхши ўйинларим албатта бутун жамоамизнинг қўллаб-қувватлаши ва меҳнати натижасида юзага келаяпти. Бу жамоани ўрганиб чиқдик, эртага ғалаба учун майдонга чиқамиз.
- Абдувоҳид, мавсум якунида хориж клубларидан бўладиган таклифларни кўриб чиқишга қанчалик тайёрсиз?
Абдувоҳид Неъматов: Таклифлар бўлаяпти, ҳозир бу ҳақида ўйлаётганим йўқ. Биз жамоамиз билан мақсадимиз йўлида ҳаракат қилаяпмиз. Асосий эътиборимизни шунга қаратаяпмиз.

Рўзиқул Бердиев: - Таклифлар ҳақида ўйлаймай турсин, ўзи ҳозир бизга керак.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика